Хиддинк "Челси"да: Дубль бир
21 дек 2015 19:00
Новости
Хиддинк "Челси"да: Дубль бир
Голландиялик мураббий 2009 йилнинг февралида Луис Фелипе Сколарининг истеъфосидан сўнг жамоани қабул қилиб олади. Ўша йили 12 та ўйиндан сўнг 4 тагина ўйинда ғалаба қозонган "Челси" мураббийини ўзгартиришга мажбур бўлганди.
Жамоа
Хиддинк жамоага келганида янги футболчилар борасида бош оғритиб ўтиргани йўқ: Эшли Коул, Терри, Лэмпард, Эссьен ва Дрогба каби футболчиларнинг ёрқин ўйинлари айнан ўша пайтга тўғри келганди.
Натижа
Мураббий келганидан сўнг натижалар ҳам яхшилана бошлади: жамоа кетма-кет 5 та ўйинда ғалаба қозонди. Бу орада "Ювентус" устидан ЕЧЛ плей-оффида ғалаба қозонилди. Гус жамоани бошқарган 3 ой мобайнида "Челси" фақатгина бир марта мағлуб бўлди - сафарда "Тоттенхэм"га. Уни олдига Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринлардан бирини қўлга киритиш қўйилганди. Бу борада жамоада муаммо бўлгани йўқ.
Хиддинкнинг "Челси"даги энг эсда қоларли ўйини сўзсиз - ЕЧЛ ярим финалида "Барселона"га қарши ўйин. Ўшанда Хиддинк Каталониядаги ўйин олдидан ҳужумкор ўйин кўрсатишини айтганди. Натижада эса "Челси" "Барса"га қарши автобус қўяди. Ўша ўйинда Месси Босингвани олдида хеч нарса қила олмаганди.
Жавоб ўйинида эса барчаси яхши кетаётганди. Аввалига Эссьеннинг ажойиб голи. Яна бир қанча ҳужумлар... Ўйин охирларида эса Иньестанинг ажойиб голи... Бироқ, ўша ўйин қаҳрамони Иньеста эмас, норвегиялик ҳакам Эвребе бўлганди. Ўшанда у камида учта пенальтини каталонияликлар дарвозасига қўймаганди. Ўйиндан сўнг эса Дрогбанинг камерага қараб айтган сўзлари кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.
Соврин
Лекин у ўшанда "Челси" билан Англия Кубоги соҳибига айланганди. Ярим финалда "Арсенал" мағлуб этилган. Финалда эса Дрогба ва Лэмпарднинг голлари эвазига "Эвертон" мағлуб этилган.
Хайрлашув
"Челси" футболчилари уни қолишини жуда исташганди. Бироқ, Хиддинкни ўшанда Россия терма жамоаси кутиб турарди.
"Ундан йигирманчи марта қолишини сўраганимда бунинг фойдасизлигини тушуниб етгандим", - деб эслайди Жон Терри.
Қайтиш
"Челси"даги муваффақият ҳозирча Хиддинк фаолиятидаги энг сўнггиларидан бири бўлиб турибди: шундан сўнг у Россия билан ЖЧ-2010 га чиқа олмади, Туркия Евро-2012дан қуруқ қолиб кетди. Голландия билан Евро-2016 саралашидан ўта олмади. Бироқ "Анжи" билан Европа Лигасига йўлланма олишни муваффақият деса бўлади.
Кўрамиз, унинг қайтиши "аристократлар"га омад келтирармикин?!
sports.ru сайти асосида тайёрланди
Комментарии