"Хетафе" мухлислари "Севилья" билан ўйин давомида аргентиналик Акуньяни "маймун" деб аташди. Ҳакам ўйинни 10 дақиқага тўхтатди
31 мар 2024 17:14
Новости
"Хетафе" мухлислари "Севилья" билан ўйин давомида аргентиналик Акуньяни "маймун" деб аташди. Ҳакам ўйинни 10 дақиқага тўхтатди
"Хетафе" мухлислари "Севилья" футболчисини ирқий келиб чиқишига кўра ҳақорат қилишди.
"Севилья" Ла Лига 30-тур доирасидаги меҳмондаги ўйинда "Хетафе" (1:0)ни мағлуб этди.
Ўйиннинг тахминан 60-дақиқаларида мезбонларнинг айрим мухлислари "маймун" дея атаган ҳолда меҳмонларнинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Маркос Акуньяни ҳақорат қила бошлашди.
Учрашув бош ҳаками Игнасио Иглесиас Вильянуэва ўйин делегатига ирқий ҳақорат учун Ла Лиганинг махсус протоколи тайёрлашга ишора қилди. Суҳандон стадион бўйлаб эълон берди. Тахминан ўн дақиқа ўтиб ўйин давом эттирилди ва охирига етказилди.
Ҳозирча "Хетафе" мухлисларига нисбатан эҳтимолий жазолар ҳақида маълумот йўқ.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии