Хави: "Одатдагидан кўра кам вазият яратдик"
08 апр 2022 08:31
Новости
Хави: "Одатдагидан кўра кам вазият яратдик"
"Барселона" бош мураббийи Хави "Айнтрахт"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жуда қийин ва жисмоний томонлама яхши тайёрланган рақиб. Биз уларнинг қарши ҳужумидан қандай ҳимояланишни билмай қолдик, майдон ҳам яхши ҳолатда эмасди.
Одатдагидан кўра кам вазият яратдик. Аммо, натижадан мамнунмиз. Асосан ким тўп билан муомалада устунликка эга бўлса, ўша кўпроқ вазият яратади. Аммо, бугун бошқача бўлди. Биз уларнинг қарши ҳужумига туриб бера олмадик. Аммо бу Еврокубок ўйини ва у доимо қийин бўлади.
Қанотдаги ҳаракатлар орқали вазиятлар яратдик. Гол яхши чиқди, ҳақиқий истеъдод.
"Камп Ноу"да қийин бўлади, аммо мухлисларимиз ҳам биз билан бўлишади", - деди Хави.
Похожие новости
23:06
УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди 1
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии