Хави: "Кунденинг "Барселона" қайдномасидан йўқлиги бизни хавотирга солмоқда. У билан ўйнаши учун шартнома имзолаганмиз"
22 авг 2022 10:20
Новости
Хави: "Кунденинг "Барселона" қайдномасидан йўқлиги бизни хавотирга солмоқда. У билан ўйнаши учун шартнома имзолаганмиз"
"Барселона" бош мураббийи Хави "Реал Сосьедад" (4:1)га қарши Ла Лига 2-тур доирасидаги ўйин ҳақида гапирди.
"Ушбу стадионда ғалаба қозониш доим қийин. Иккинчи таймда ўйинга яхши кирдик ва фарқни юзага келтирдик. Бу биз учун жуда муҳим ғалаба, у меҳнатимизни кучайтиради. Умуман олиб қараганда, яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Кунденинг қайдномада йўқлиги бизни хавотирга солмоқда. У билан ўйнаши учун шартнома имзолаганмиз. Кейинги ҳафтани кутамиз", — дейди Хави.
Каталонияликлар 55 миллион евро эвазига "Севилья"дан харид қилинган ҳимоячи Жюль Кундени рўйхатдан ўтказа олишмаяпти.
"Барселона" ушбу ўйиндан сўнг 4 очко, "Сосьедад" эса 3 очкога эга бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии