Хави Криштиану Роналдунинг Саудиянинг "Ал Насср" клубига ўтгани ҳақида гапирди
11 янв 2023 22:54
Новости
Хави Криштиану Роналдунинг Саудиянинг "Ал Насср" клубига ўтгани ҳақида гапирди
"Барселона" бош мураббийи Хави ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонидан "Ал Насср" клубига ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг энг яхши клубларидан бири билан шартнома имзолади, аммо бу ҳам бир чақириқ саналади. Бу лигада тўп тепиш жуда қийин. “Ал Садд”ни бошқарган кезларимда, Саудиянинг бир қанча жамоаларига қарши беллашганмиз.
Саудия Арабистони лигаси жуда рақобатбардош, аммо Криштиану Роналду ҳам рақобатбардош футболчи. Ишончим комилки, у янги жамоасида муваффақият қозонади", — деди Хави.
Эслатиб ўтамиз, Роналду "Ал Насср"га эркин агент сифатида кўчиб ўтиб, 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии