Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди
21 ноя 2024 23:19
Новости
Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди
Олдинроқ жамоа бош мураббийи Херардо Мартино шахсий сабабларга кўра жамоадан кетгани борасида расмий маълумот берилганди. 44 ёшли Хави эса аргентиналикнинг ўрнида ишлаши айтилганди.
Лекин "Diario Sport" маълумотига кўра, "Интер Майами" Хави номзодини кўриб чиқмаган. Чунки испаниялик мутахассиснинг "Барселона"даги собиқ шериклари билан муносабатлари унчалик яхши эмас.
"Барселона"даги фаолиятининг сўнгги пайтларида Хавининг Сержи Бускетс билан муносабатлари ёмонлашгани очиқ-ойдин маълум қилинганди. Сўнгги ҳафталарда эса Лео Месси билан орадаги муносабатларга совуқчилик тушган.
Жорди Альба билан ўртада жиддий муаммо келиб чиққан. Агарда Хави "Интер Майами" бош мураббийлигига келса, жамоада ёмон муҳит ҳукм суриши мумкин бўлган. Шу боисдан клуб Хави номзодини ўртага ташламаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии