RU

Последние новости

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  9 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  32 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  5 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  21 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Хави Грасия: "Насаф"га қарши ўйинда ғалаба қозонишдан бошқа чорамиз йўқ" Новости

Хави Грасия: "Насаф"га қарши ўйинда ғалаба қозонишдан бошқа чорамиз йўқ"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Садд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида қатарликлардан Хави Грасия ва Юсуф Абдуришаг қатнашди.

Ўйин ҳақида

Хави Грасия:


-"Насаф"га қарши иккинчи ўйинимиз. Ҳозирда барча жамоаларга очко керак бўлмоқда. Бу ўйин биринчисидан фарқ қилишига умид қиламан. Бу гал олдинги сафардагидек 9 ўйинчи билан эмас 11 ўйинчи билан ўйнашни истаймиз. Ўйин тенг курашлар остида кечишига аминман. "Насаф" жуда шаклланган, рақобатбардош жамоа. Биз эса аввалги ўйиндаги хатоларни тўғирлашимиз лозим. Сўнгги ўйин ОЧЛдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди.

Юсуф Абдуришаг:

-Албатта, бу ўйин биз учун жуда муҳим. Аввалги ўйинда икки киши кам бўлиб қолдик ва курашиш жуда қийин бўлди. Бу сафар эса уч очко олишга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз ғалаба қозониш. Шу орқали гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз мумкин бўлади.

-Барча жамоаларга очко керак дедингиз. Аммо агар бу ўйинда мағлуб бўлсангиз деярли барча нарса ёқотилади. "Насаф" эса гуруҳдаги ҳимояси энг кучли жамоалардан. Шу ҳақида гапирсангиз...

Хави Грасия:


- Айтганингиздек, "Насаф"га қарши ўйинда ғалаба қозонишдан бошқа чорамиз йўқ. Агар мағлуб бўлсак, мусобақа биз учун якунланади. Биринчи ўйиндаги тажрибамизда келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу вазифани уддалаймиз. Бу сафар ўтган галгидек тўққиз киши бўлиб ўйнамаймий деб ўйлайман. Икки киши кам бўлиб ҳам "Насаф"нинг ҳужумларига дош бера олдик. Ўйин охирида гол уришимиз ҳам мумкин эди. Шу сабаб ҳам ўйинга тайёрмиз деб айта оламан.

-Футболчилардаги ҳозирги босим мусобақа аввалидагисидан юқорироқми?

Юсуф Абдуришаг:

- Тўғрисини айтсам, бу жуда муҳим ўйин бўлганлиги сабаб бироз ҳаяжон бор. Аммо биз ўз тажрибамизга ишонамиз. Нима қилиш кераклигини ҳам биламиз. Майдонга чиқиб, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика