Хави: “Энди “Реал” билан орадаги фарқ 8 очко”
06 фев 2023 09:40
Новости
Хави: “Энди “Реал” билан орадаги фарқ 8 очко”
Испания чемпионати 20-турида “Севилья” устидан қўлга киритилган йирик (3:0) ғалабадан кейин “Барселона” устози Хави ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Очколар фарқига, ўйин услубига, натижа учун ишонч билан ўйнашга эътибор қаратамиз. Ажойиб учрашув ўтказдик. Энди “Реал” билан фарқ 8 очкога етди. Четдан Рафиньяга танқидлар бўлганига қарамай, уни нафақат голлари ва ассистлари учун, балки ўйинини ҳам қадрлаймиз. У тўпларни олиб қўймоқда, у ўзини тутиб олган ва бу жамоа муваффақиятининг калитидир. У қаторасига икки ўйинда тўп киритди ва Рафинья бошқаларга қараганда кўпроқ ажралиб турганга ўхшайди, аммо у бутун мавсум давомида бу ишни амалга ошириб келмоқда”, дейди Хави.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии