Хави: "Бускетс бебаҳо. Кийиниш хонасининг муҳим ўйинчиси"
12 янв 2023 13:06
Новости
Хави: "Бускетс бебаҳо. Кийиниш хонасининг муҳим ўйинчиси"
"Барселона" бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Серхио Бускетснинг каталонияликлар жамоасидаги ўрни ҳақида гапирди.
"Мен учун у кийиниш хонаси учун жуда муҳим, жамоа учун ажойиб футболчи. Фидойилик, етакчилик намунаси. У бебаҳо. Футбол нуқтаи назаридан у таркибимизни мувозанатли қилади, майдондаги сафдошларини моҳирлик билан бошқаради ва ўйинда иштирок эта олмаса, дарров кўзга ташланади. У билан ва усиз ўйинларда жамоа бутунлай бошқача натижаларни кўрсатмоқда", – деди Хави.
Олдинроқ испаниялик хавбек фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бускетснинг "Барселона" билан амалдаги битими 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
34 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Каталония клуби сафида барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии