Хави "Барселона"нинг чемпионлик учун имкониятларини баҳолади
19 дек 2023 20:50
Новости
Хави "Барселона"нинг чемпионлик учун имкониятларини баҳолади
"Барселона" бош мураббийи Хави жамоасининг ЛаЛигадаги чемпионлик учун имкониятларини баҳолади.
"Альмерия"га қарши ўйин биз учун жуда муҳим, кетма-кет уч сафар ўйинида ғалаба қозона олмадик. Ишонишда давом этиш учун бизга ғалаба, 3 очко керак. ЛаЛига чемпионлиги учун имкониятлар етарлича. Қийин бўлмоқда, бироқ қадам ва қадам олдинга интилишимиз керак.
ЛаЛигадаги рақобатни яна қайтара олишимизга ишонаман, бунинг учун муваффақиятсизликка учрамаслигимиз керак. Бизни фақатгина ўз хатоларимиз жазоламоқда. Ўз навбатида "Жирона" ва "Реал" ҳам хато қилмаяпти", - деди Хави.
Айни дамда "Барселона" ЛаЛига турнир жадвалида етакчи "Жирона"дан 9 очко ортда қолган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 20 декабрь куни "Альмерия"га қарши ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии