Хаверц келса, Нкетиа "Арсенал"ни тарк этади
24 июн 2023 15:39
Новости
Хаверц келса, Нкетиа "Арсенал"ни тарк этади
"Арсенал" ҳужумчиси Эдди Нкетиа "Челси" футболчиси Кай Хаверцнинг лондонликлар сафига ўтиши билан боғлиқ хабарлардан сўнг ўз келажагини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда "The Sun" хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли ҳужумчи клубда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. Ҳаверцнинг трансфери унинг мунтазам ўйнаш қобилиятини шубҳа остига қўяди.
Аввалроқ Хаверц "Арсенал"га ўтишдан олдин дам олиш кунлари тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида хабар берилганди.
Нкетиа 2022/23 йилги мавсум "Арсенал" сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг "канонирлар" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Комментарии