Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"
15 авг 2025 23:40
Новости
Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоаси бошқарувидаги иккинчи мавсумнинг бошланаётгани ҳақида гапирди.
Каталония клуби немис мураббийи қўл остидаги илк мавсумида Испания Кубоги, Суперкубоги ва чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.
- Биринчи мавсум иккинчисидан қийинроқ бўладими?
- Иккинчи мавсум қандай ўтишини кўрамиз. Бир нарсани айта оламан: қаттиқ меҳнат қиляпмиз.
Биз ният қилган сифатли машғулотларга ҳам етиб келдик. Шундай руҳда давом этишни истаймиз.
Учта соврин - бу якун эмас. Бу шунчаки бошланиш. Биз ривожланишни истаймиз, ғалабаларни кўзлаяпмиз. Гап ҳар бир ўйиндаги ғалаба ҳақида кетмоқда.
Биз барчасини яхши тушуниб турибмиз, ЛаЛигада рақобатлашиш осон эмас. Бор кучимиз билан ишлашимиз керак, - деди Ханси Флик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии