RU

Последние новости

13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  0 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3

Хамес Родригез "Бавария" билан илк совринини қўлга киритди (ФОТО) Новости

Хамес Родригез "Бавария" билан илк совринини қўлга киритди (ФОТО)

Ҳар мавсум олдидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Телеком Кубоги-2017да тўртта немис клублари - "Боруссия М", "Хоффенхайм", "Вердер" ҳамда "Бавария" жамоалари қатнашишди.


Телеком Кубогининг амалдаги соҳиби "Бавария" турнир ярим финалида "Хоффенхайм" билан тўқнаш келган бўлса, "Вердер" "Боруссия М"ни синовдан ўтказди.


Ярим финал ғолиблари "Бавария" ҳамда "Вердер" финалда ўзаро куч синашишди.

Бу турнирда шуни қайд этиш ўтиш керакки, жамоалар ҳар бир таймни 30 дақиқадан ўтказишади.

Энг қизиғи, мусобақа давомида ўтказилган тўртта ўйинда жами 3та гол киритлиди ва буларнинг ҳаммаси "Бавария" футболчиларига тегишли бўлди.

"Боруссия М" эса дастлаб ярим финалда "Вердер"га, кейинчалик эса 3-ўрин учун баҳсда "Хоффенхайм"га пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.

Карло Анчелотти ярим финал баҳсида "Бавария"ни Томас Мюллер сардорлиги остида майдонга туширди. Бу ўйинда жамоага янги келиб қўшилган Корентен Толиссо ўзининг норасмий дебютини ўтказди.

Учрашув тақдирини эса Роберт Левандовскини ажабтовур зарбаси ҳал қилди.


Ярим финал.

"Бавария" - "Хоффенхайм" 1:0

"Бавария" (4-2-3-1)
- Штарке - Рафинья, Хуммельс, Мартинес, Бернат - Тьяго, Толиссо - Коман, Мюллер, Рибери - Левандовски.

Гол: 1:0 Левандовски (7)

Финалда эса "Бавария" бироз бошқачароқ таркибда майдонга тушди.
Анчелотти биринчи учрашувга нисбатан таркибда бешта ўзгаришни амалга оширди.
Штарке, Рибери, Тьяго ва Левандовскини ўрнига Кристиан Фрюхтль, Алаба, Милош Пантович, Франк Эвина ҳамда "Бавария" сафида ўзининг дебютини ўтказган Хамес Родригез майдонга тушишди.


Хамес бу учрашувда ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилди.

Финал тақдирини эса Томас Мюллер ҳамда Бернат томонидан киритилган голлар ҳал этди.


Шу тариқа "Бавария" бешинчи бор Телеком Кубогида зафар қучди.


Телеком Кубоги-2017.

Финал.

"Бавария" - "Вердер" 2:0

"Бавария" (4-2-3-1)
- Фрюхтль - Рафинья (21. Гётце), Хуммельс, Алаба, Бернат - Мартинес (21. Толиссо), Пантович - Хамес, Мюллер, Коман (21. Фридль) - Эвина

"Вердер" (3-5-2)
- Цеттерер - Бауэр, Ферлаат, Кальдирола - Гебре Селассие, Гондорф, Эггештайн, Делаэйни, Аугустинссон - Крузе, Бартелс

Голлар: 1:0 Мюллер (13.), 2:0 Бернат (34.)


Эслатиб ўтамиз, "Бавария" дарвозабонлари Мануэль Нойер ва Ульрайх жароҳатлангани боис ўтган мавсум якунида фаолиятини тугатган Том Штарке вақтинчалик "Бавария" манфаати учун жамоага ёрдам бериб турибди.

Шунингдек, яқиндагина машғулотларга қўшилган Роббен, кеч таътилга чиққан Ренату Саншеш, жамоанинг янги аъзолари Руди ва Зюле энди йиғинга қўшилишади. Жером Боатенг эса жароҳатидан эндигина фориғ бўлди ва тез орада умумий гуруҳ билан шуғуллана бошлайди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика