Халқаро Чемпионлар Кубоги. “Реал” ирода кўрсатиб, “Арсенал”ни мағлуб этди
24 июл 2019 07:00
Новости
Халқаро Чемпионлар Кубоги. “Реал” ирода кўрсатиб, “Арсенал”ни мағлуб этди
Ўйинда ҳисоб 10-дақиқада Александр Ляказетт томонидан очилди. Бу вазиятда “Реал” ҳимоячиси Начо тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам уни ўйиндан четлатди ва Кейлор Навас дарвозаси томон пенальти белгилади. 24-дақиқага келиб Пер-Эмерик Обамеянг орадаги фарқни 2 тага оширди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Гарет Бэйл ҳисобни қисқартирди. 59-дақиқада эса Марко Асенсио ўйиндаги сўнгги голга муаллифлик қилди.
Натижада томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Унда эса омад “Реал”га кулиб боқди — 3:2.
“Реал” — “Арсенал” 2:2
Голлар: 0:1 – 10, пенальти Ляказетт, 0:2 – 24 Обамеянг, 1:2 – 56 Бэйл, 2:2 – 59 Асенсио.
Реал Мадрид – Навас (Куртуа, 46), Начо, Рамос (Адри, 65), Карвахаль (Одриосола, 46), Менди (Марсело, 46), Васкес (Иско, 46), Кроос (Фидальго, 65), Модрич (Сеоане, 65), Азар (Бэйл, 46), Бензема (Асенсио, 46; Винисиус Жуниор, 65), Йович (Варан, 16).
Арсенал – Мартинес, Чемберс, Папастатопулос, Колашинац, Дженкинсон, О‘зил (Сака, 74), Мхитарян (Нелсон, 75), Жака, Уиллок (Монреаль, 46), Обамеянг (Буртон, 75), Ляказетт (Нкетиа, 74).
Пенальтилар cерияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2.
Огоҳлантиришлар: Начо (5), Карвахаль (26), Папастатопулос (38).
Четлатишлар: Начо (9), Папастатопулос (40).

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии