Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди
05 сен 18:08
Новости
Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо клубнинг бош скаути Юни Калафатдан АЗ ярим ҳимоячиси Кес Смитни кузатиб бориш учун Нидерландияга боришни сўради.
Бу ҳақда "Real Madrid Confidencial" маълумот берди.
Манбага кўра, Алонсо 19 ёшли нидерландияликни жамоанинг асосий таркибига муносиб деб билмоқда. Кейинги трансфер ойнасида у "Реал"га ўтиши мумкин.

Смит 2024/25 йилги мавсум АЗ сафида барча мусобақаларда 43 ўйинда 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии