RU

Последние новости

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  2 01:55Европа лигасида инглизча финал!  3 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  23 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  7 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Хаби Алонсо: "Бавария"га ўтиш мени фаолиятимдаги энг яхши танловларимдан бири бўлди" Новости

Хаби Алонсо: "Бавария"га ўтиш мени фаолиятимдаги энг яхши танловларимдан бири бўлди"

"Бавария"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо клубнинг расмий сайтига интервью берди.
- Хаби, фаолиятингиздаги илк қишки таътилингиз қандай ўтди?
- Бу мен учун янгилик бўлди. Таътил жуда ёқди. Биз оёқ ва бошимизга дам бердик. Энди эса янги куч билан майдонга қайтамиз. Ҳозирда биз мавсумнинг иккинчи қисмига жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳаммаси жуда яхши кечмоқда.

- Машғулотлар анча оғир ўтмоқда. Бироз ёшаришни истармидингиз?
- Йўқ, ёшим бу ерда муҳим эмас. Асосийси, мен ўзимни қандай ҳис қилаётганимда. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман ва ҳаммаси ўз жойида. Қолганларга ўхшаб машғулотларда қаттиқ ишлаяпман. Мавсумни иккинчи қисмида бўладиган муҳим ўйинларгача ўзимнинг оптимал формамни тиклаб олишим зарур.

-Бу сизнинг "Бавария" билан ўтказган илк йиғинингиз бўлди. Масалан "Ливерпуль" ёки "Реал"ники билан фарқи бўлдими?
- Умуман олганда машғулотлар деярли фарқ қилмайди. Лекин ҳаммаси ҳар хил ўтади. Айниқса Гвардиоланинг иш жараёни бошқаларникидан фарқ қилади. Мен Пепдан жуда кўп нарсаларни ўрганмоқдаман.

- Бу йиғин шахсан сен учун жуда фойдали бўлди деб ҳисоблайсанми?
- Қатарда биз футболчилар билан жуда кўп вақтимизни биргаликда ўтказдик. Жамоадаги барча футболчилар билан яхши алоқадаман. "Бавария"да ҳаммаси жуда юқори профессионал даражада ташкил этилган.


- Сен янги коллективга жуда тез киришиб кетдинг...
- Ҳа, бу мен учун ортиқчи муаммо келтириб чиқармади. Мен бундан 10 йил аввал "Ливепуль"га келганимда ҳам жамоага киришиб кетишда муаммога дуч келмагандим. "Бавария"га ўтишимга асосий сабаб янги тажриба тўпламоқчи эдим. Бундеслига ва "Бавария"нинг ўзгача жамоа эканлигини ўз кўзим билан кўриш эди. Бу юриш мени фаолиятимдаги энг яхши танловлардан бири бўлди дея оламан.

- Балки бизга шундай туюлаётгандир, кўринишидан Бастиан Шванйштайгер билан бир-бирларингизни сўзсиз тушунаётгандексизлар...?
- Бастиан жуда яхши инсон. Швайнштайгер жуда зўр дўст. Бизлар авваллари жуда кўп бир-биримизга қарама-қарши ўйнаганмиз. Иккаламиз ҳам ўзимизнинг ўйинларимиздан лаззатланамиз. Басти "Бавария"нинг асосий футболчи ҳисобланади. Швайнштайгер жамоа фахрийси саналади. Бу футболчи жамоанинг "юзи" ҳисобланади.

- Тўп узатмаларни амалга ошириш сенинг энг асосий қуролинг. Ёшлигингда ҳам шунақанги тўп узатишларни қойиллатармидинг?
- Бу менинг ишим. Қачонки сен майдон марказида ўйнасанг, унда биринчи қиладиган ишинг бу жамоадошларингни тўп билан таъминлаш. Ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғлаб туриш мени вазифам. Ўйинга темп бағишлаш ҳам менинг асосий ишларимдан бири саналади.

- Немис тилини ўрганиш ишлари қандай кечмоқда?

- Таътил пайтида мен уйга вазифаларни бажаргандим. Мюнхенда тил ўрганишни яна давом эттираман. Аста-секин ўрганиб бормоқдаман. Лекин немис тили анча қийин экан. Бироқ вақт керак ҳали. Немис тилини ўрганишга қарор қилганман ва бу мени майдондан ташқаридаги асосий ишларимдан бири.

- Жамоада сени асосий тил ўқитувчинг ким?
- Томас Мюллер.

- Томас? Ундан кўпроқ "баварияча"ни ўрганиш мумкин...?

- Ҳа, асталик билан немисчани ўрганмоқдаман. Кейинчалик бу тилни ҳам ўрганиб оламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика