RU

Последние новости

02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  2 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  8 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  6 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  10 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  5 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  7 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  19 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  8 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди Новости

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди

Мен учун инсоннинг соғлиги ҳар нарсадан устун. Тушунамиз, ютиш, ютқазиш - футболнинг бир бўлаги, аммо ҳар қандай спортда биринчи навбатда инсон саломатлиги туради.
Футбол - оғир ўйин, кутилмаганда жароҳатга йўлиқишинг ҳеч гап эмас. Худога шукур тиббиёти ривожланган бир мамлакатда яшаяпмиз. Атрофимизда саломат ёмонлашганда хабар оладиган кишилар кўп. Чунки биз бировнинг жони оғриб турганда беэътибор қараб турмайдиган халқмиз.



Кеча бўлиб ўтган ПФЛ Кубогининг бир ўйинида жамоа шифокорлари зудлик билан икки футболчига тез тиббий ёрдам кўрсатишмаганида ўша ўйинчиларнинг аҳволи оғирлашиб, керак бўлса мия чайқалиши юз бериб, майдоннинг ўзидаёқ футболчиларга бир нарса бўлиши мумкин эди. Хайрият, бундай бўлмади ва футболчилар оқ "Ласетти"да шифохонага етказилди.



Гапни бир бошдан бошлаймиз. Кеча "Бунёдкор" стадиони ҳудудида жойлашган сунъий майдонда ПФЛ Кубоги мусобақаси доирасида "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви ўтказилди. Бу ўйин аслида соат 14:00да Чиғатойдаги майдонда бошланиши керак эди. Бироқ нима учундир ўйин жойи ва вақти ўзгарди: "Бунёдкор" майдонига соат 16:30га кўчирилди. Кўчирилиш сабабларидан хабаримиз йўқ, лекин муҳими бу эмас.



Муҳими шуки, ўйинга Тез ёрдам машинаси чақирилмади. Энди буям бир ўртоқлик ўйинларига ўхшаш мусобақа-да, ким ҳам жароҳат оларди деган ўй кечган бўлиши мумкин жамоалар хаёлидан. Аммо футбол - курашга бой спорт тури, футбол бу ўтириб ўйналадиган шахмат эмас. Хуллас, кечаги ўйиннинг иккинчи тайми давом этаётган бир пайтда икки футболчи тўп учун ҳаводаги курашда бир-бирига боши билан урилиб кетди. "Қарс" этган товуш чиқди ва шу заҳоти иккала футболчи ҳам ерга қулади. Жамоа шифкорлари зудлик билан майдонга тушиб кетишди, ўйин қанчадир дақиқага тўхтатилди.



Тўқнашув Қаҳрамон Маҳамаджонов ва Абдумалик Абдуллаев ўртасида юз берди. Учрашув назоратчиси нима қилишни билмай қолди, кимгадир қараб "Тез ёрдам қани?" деди, аммо Тез ёрдам айтилмаган экан. Клублар шошиб қолишди, бир қадам нарида 16-шаҳар касалхонаси жойлашган эмасми, бир оғиз қўнғироқ қилинганда Тез ёрдам етиб келмасмиди? Охири нима бўлди дерсиз? Ҳар иккала футболчини мураббий, шифокор ва футболчилар кўтариб олишди ва кимнингдир оқ "Ласетти"сига ўтказишди. Хайрият, тўқнашув натижасида ҳушидан кетган ўйинчилар кўп ўтмай ўзларига келиб олишди, йўқса Тез ёрдамнинг йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди.



Маълумки, ПФЛ Кубоги мусобақаси учун иккита стадион (ЎФФ ва Чиғатой сунъий майдони) ажратилган. Бироқ айрим клублар ўз билганидан қолмасдан, ўйинларни ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа кўчиришяпти. Бунинг устига бошланадиган вақтлар ҳам ўзгаряпти. Бизлар эса қаерга боришни билмай ҳалакмиз. Шу ўринда ПФЛга ҳам айтадиган гапимиз бор: ташкилот бирорта мусобақани ўтказадиган бўлса, бундоқ тузукроқ ўтказсин, йўқса умуман ўтказмай қўя қолсин.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика