RU

Последние новости

10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги молиявий ҳолат борасида маълумот берди Новости

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги молиявий ҳолат борасида маълумот берди

"Нурафшон" бош мураббийи Воҳид Холбоев Про-лиганинг 28-тури доирасида "Лабса" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинда ғалаба қозонишимиз аниқ эди. Мурод Ражабов жароҳат олгани сабабли ўйинда қатнашмади. Бироқ барибир кучли ўйин кўрсатдик. Кўп жамоалар ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу жумладан биз ҳам ўз мезбонлигимиздаги ўйинда асосий эътиборни ҳужумга беришга интиламиз.

Жамоадаги молиявий ҳолат яхши томонга ўзгарган. Ҳар ҳолда футболчилар биздан маошларини сўрашмаяпти. Шу боисдан улардан талаб қилиш ҳам осон бўлмоқда. Жамоанинг ички муҳити ҳам ижобий томонда. Худо хоҳласа, айни дамдаги ўрнимизни сақлаб қолиб, ўтиш ўйинларида яхши томонларимизни кўрсатиб, Суперлигага чиқмоқчимиз.

Фарруҳ Шотурсуновда ҳам жароҳат бор эди. У анча вақтдан буён тўлиқ ўйинда қатнашмаяпти. Бугун ҳам у ўз жароҳати сабабли ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача ўйнай олмади.

Бухорода ўтган ўйинда ҳам шундай ўйин кўрсатгандик. Ўшанда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Бироқ сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқардик. Нима ҳам дердим, хатолар бор. Бу футболнинг бир бўлаги. Ҳеч ким хато қилмаса гол ҳам бўлмайди", - деди Воҳид Холбоев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика