RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  57 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  4 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Воҳид Холбоев: “Нурафшон” футболчиларига йил бошидан буён 1та ойлик, 5та мукофот пули берилди холос" Новости

Воҳид Холбоев: “Нурафшон” футболчиларига йил бошидан буён 1та ойлик, 5та мукофот пули берилди холос"

ПРО-Лига “Б” гуруҳининг пешқадами бўлиб турган Тошкент вилоятининг “Нурафшон” жамоаси молиявий муаммолар юзага келгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Футболчилар хатто икки кун машғулотга ҳам боришмаган. Ваҳоланки 21 август куни “Нурафшон” ўз майдонида “Зомин”ни қабул қилади. Хўш, жамоадаги вазият ўйинга қадар ижобий томонга ўзагарадими? Бу ҳақда “Нурафшон” бош мураббийи Воҳид Холбоев билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни таъкидлади.

- Хақиқатдан ҳам жамоамизда молиявий муаммолар юзага келган. Бу ҳақда қайси футболчимиз сайтингизга хабар қилгани очиғи менга қоронғу. Йигитларни ҳам тўғри тушуниш керак. Ахир шу кунга қадар 1та ойлик, 5та мукофот пули берилди холос. Футболчиларимиз бой-бадавлат инсонларни фарзандлари эмас. Улар ҳам ўз уйига бозордан нимадир олиб боришни истайди. Машғулотга келиб-кетиш учун йўл кирага пул керак. Буларнинг бари моддий жиҳатга бориб тақалади. Лекин шунга қарамай “Нурафшон”  “Б” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Қўл остимдаги йигитларга доим айтаман, ҳозир пул олмаётган бўлсангларда, майли бор кучинг билан ўйнаб, ютинглар. Ойлик маошларни кейинроқ бўлса ҳам оласлар дея тушунтираман. Қолаверса турнир жадвалида 1-ўринда юрсак, Суперлига клубларининг  футболчиларимизга бўлган қизиқиши ортади. Шунинг учун энг аввало футболни ўзлари учун ўйнашларини таъкидлайман.

- Ўзингизга яхши маълумки, “Нурафшон” жамоаси ПРО-Лигада дебютант ҳисобланади. Раҳбариятда биринчи бор футболда фаолият юритаётган шахслар ўрин олган. Шу боис бироз тажриба керак. Клубнинг бош хомийси туман хокимлиги саналади. Вақтида ҳисоб-рақамимизга белгиланган пуллар тушиши қийин бўлмоқда. Лекин харакат бўляпти. Менимча “Зомин” билан ўйинга қадар маълум миқдорда ойлик маошлар берилади.

- Мураббий сифатида ҳар қандай холатда ҳам мавсум сўнггига қадар “Нурафшон”да ишламоқчиман.

- Пешқадамлик нимани ҳисобга бўлмоқда? Биласизми мавсум арафасида жамоани ПРО-Лигада иштирок этиши аниқ бўлгач, ўзим яхши билган йигитларни жамоасиз юрганини билиб “Нурафшон” машғулотларига таклиф этдим. Агарда Суперлига клубаридан таклиф бўлса кетишларига руҳсат беришимни, акс холда “Нурафшон”да қолиб етарли ўйин амалиётига эга бўлишини айтгандим. Уларга маъқул келди ва жамоамизда қолиб фаолият олиб боришмоқда. Бизда аҳил бир оила бор. Дўстона муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Насиб қилса қарздорликларни яқин орада бартараф эта олсак, ушбу муҳитни сақлаб қолиш осон бўларди.


 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика