RU

Последние новости

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  3 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  3 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Воҳид Шодиевнинг дубли "Бунёдкор"га ғалаба келтирди Новости

Воҳид Шодиевнинг дубли "Бунёдкор"га ғалаба келтирди

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви меҳмонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди.
"Қизилқум" (Навоий) - "Бунёдкор" (Тошкент)  0:2  (0:0)
ГОЛЛАР:
0-1 Воҳид Шодиев (66), 0-2 Воҳид Шодиев (68)

22 март 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
:
В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухорр), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи:
Д. Роман (Тошкент).
Огоҳлантиришлар:
Алишер Санаев (15), Вячеслав Шевченко (50), Азизбек Усмонов (68),  -  Артём Филипосян (43), Акбар Тўраев (81), Воҳид Шодиев (83).
Четлаштириш:
Воҳид Шодиев (90 , "Бунёдкор")

"Қизилқум":
 1.Эркин Жабборов,  8.Акмал Рустамов (С) (50.Георги Квесиашвили  74),  9.Вячеслав Шевченко,  10.Баҳриддин Ваҳобов (26.Алишер Холиқов  79),  11.Алишер Санаев,  14.Файзулло Қамбаров,  20.Ғайрат Жумаев (17.Феруз Бобоқулов  71),  21.Миржалол Қурбонов,  23.Шерали Жўраев,  33.Андрей Деркач,  92.Азизбек Усмонов

Захира
22.Артём Макосин,  6.Фарруҳ Ҳайдаров,  17.Феруз Бобоқулов,  24.Асқаржон Мухиддинов, 94.Бобуржон Искандаров

"Бунёдкор":
45.Акбар Тўраев,  6.Анвар Ғофуров,  7.Шакер Зуаги (С),  9.Минори Сато,  13.Иван Милошевич,  14.Воҳид Шодиев,  15.Обид Жўрабоев,  16.Артём Филипосян,  17.Достон Ҳамдамов (21.Сардор Рашидов  58),  20.Самир Бекрич (29.Отабек Шукуров  84),  39.Элдор Шомуродов (19.Забихилло Ўринбоев  61).

Захира
25.Муроджон Зухуров,  2.Акмал Шораҳмедов,  4.Хайрулла Каримов,  11.Мирзохид Ғофуров

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                    

Матнли трансляцияни "Бунёдкор" матбуот хизмати ёрдамида амалга оширдик.

Ўйин тугади. Ҳисоб 0:2. "Бунёдкор" 2-турда ҳам ғалаба қозонди

90' - Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90' - Бугунги учрашувда "дубль" қайд этган Воҳид Шодиев сариқ карточкалар борасида ҳам "дубль" қилди. Натижада у майдондан четлатилди.

89' - Сўнгги дақиқаларда "Бунёдкор" майдонда тўлиқ устунликни ўз қўлига олди.

85' - Рашидовнинг 38 метрлардан йўллаган зарбаси рикошет бўлиб дарвозага кириб кетаётган бир паллада Жабборов тўпни уриб юборди.

84' - "Бунёдкор" таркибида ЎЗГАРИШ: Самир Бекрич ўрнига Отабек Шукуров майдонга тушди.

83' - Рақиб футболчиси қўполлик ишлатганидан сўнг унга эътироз билдиргани учун Шодиев огоҳлантирилди.

82' - Обид Жўрабоевнинг чамаси 40 метрлар узоқликдан йўллаган жарима зарбасига озгина аниқлик етишмади.

80' - Акбар Тўраевни ўйин вақтини чўзди, деб топган Цейтлин дарвозабонга огоҳлантириш кўрсатди.

79' - "Қизилқум" таркибида ЎЗГАРИШ: Бахриддин Ваҳобов ўрнига Алишер Холиқов майдонга тушди.

75' - "Бунёдкор"да яна бир имконият. Рашидов узатган пас Шодиевдан ҳам, Ўринбоевдан ҳам ўтиб кетди.

74' - "Қизилқум" таркибида ЎЗГАРИШ: Акмал Рустамов ўрнига Георге Квесиешвили майдонга тушди.

71' - "Қизилқум" таркибида ЎЗГАРИШ: Ғайрат Жўраев ўрнига Феруз Бобоқулов майдонга тушди.

69' - Зуагининг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Шодиев боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 0:2га оширди.

68' - ГООЛ!  0:2

68' - Зуагига нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Азизбек Усмонов огоҳлантирилди.

67' - Рашидов биргина паси билан Шодиевни қулай вазиятга чиқарди. Воҳид эса аниқ зарбаси билан "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилди - 0:1.

66' - ГООЛ!  0:1

65' - "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувини бевосита стадионда 11897 нафар томошабин кузатиб бормоқда.

63' - Рашидов чамаси 30 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Жабборов тўпни эгаллаб олди.

61' - "Бунёдкор" таркибида ЎЗГАРИШ: Элдор Шомуродов ўрнига Забихилло Ўринбоев майдонга тушди.

58' - "Бунёдкор" таркибида ЎЗГАРИШ: Достонбек Ҳамдамов ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди.

55' - Сато тўпни қулай вазиятга чиқиб бораётган Ҳамдамов томон оширди. Бироқ Достонбек тўпга етиб кела олмади.

52' - Милошевич оширган тўпга Бекрич боши билан зарба берди. Жабборов тўпни эгаллаб олди.

50' - Тўпни қўли билан ўйнаб, гол урмоқчи бўлган Шевченко ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

48' - Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошладилар

46' - Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.
Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ - 0:0

43' - Ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун Артём Филипосян огоҳлантирилди.


42' - Акмал Рустамовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Акбар Тўраев катта қийинчилик билан эгаллаб олди.

38' - ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Сато оширган тўпга Зуаги боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

36' - Бекрич рақибдан тўпни олиб қўйиб, рақиб жарима майдончаси томон ёриб кирди ва зарба йўллади. Ноаниқ.

31' - Қарши ҳужум. Алишер Санаевнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.

30' - Борган сари тўп назорати бунёдкорчиларга ўтмоқда. "Қизилқум" ўз жарима майдончаси яқинида тўпни исталган томонга тепиб юбориш билан банд.

25' - Миржалол Қурбонов икки бор кетма-кет кучли зарбалар йўллади. Биринчисида ҳимоячилар, иккинчисида Тўраев тўпни қайтарди.

20' - Ҳамдамов узатган тўпни Шомуродов дарвозага боши билан йўллаётган бир пайтда Жабборов чаққонроқ ўйнаб қўли билан тўпни уриб юборди.

16' - Акмал Рустамовнинг дарвоза яқинига тўп ошириши Акбар Тўраевга бир мунча қийинчилик туғдирди.

15' - Пенальти ишлайман, деб жарима майдончаси ичида симуляция ишлатгани учун Алишер Санаев огоҳлантирилди

11' - Шерали Жўраевнинг 18 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Акбар Тўраев қийинчилик билан бартараф этди.

09' - "Қизилқум"нинг қарши ҳужуми. Ваҳобов ва Жўраев бир-бирларини яхши тушунмади.

08' - Зуаги-Шодиев-Шомуродовнинг чиройли комбинациясини ҳимоячилар бартараф этишди.

05' - Дастлабки дақиқаларда ҳам икка жамоа аъзолари ҳам эҳтиёткоррроқ ўйин намойиш қилишмоқда.

02' - "Бунёдкор"нинг илк ҳужуми. Шодиевнинг зарбасига аниқлик етишмади

0. "Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинига старт берилди.

Матнли трансляцияни "Бунёдкор" матбуот хизмати ёрдамида амалга оширамиз.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика