RU

Последние новости

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

Воҳид Шодиев: "Янги жамоага тезда киришиб кетдим" Новости

Воҳид Шодиев: "Янги жамоага тезда киришиб кетдим"

Шу кунларда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Ўзбекистон чемпионлари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишяпти. Илк хориж йиғинида ҳозирча асосий эътибор жисмоний машқларга қаратиляпти. Режа бўйича, қалдирғочлар БААдаги илк назорат ўйинини 22 январь куни "Ростов" клубига қарши ўтказишади. 25 январда "Динамо" (Москва), 30 январь куни эса "Спартак" (Москва) клублари билан ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Биз бугунги машғулотлардан сўнг жамоанинг янги аъзоси, ҳужумчи Воҳид Шодиевдан қисқача интервью олдик.

- Машғулотлар режа асосида ўтказилаяпти, - дейди Бунёдкор ҳужумчиси.  Кунига икки маҳалдан шуғулланаяпмиз. Машғулотлар икки соат вақт мобайнида давом этмоқда. Жамоа беш йилдан бери айнан шу ерда мавсумга тадорик кўрар экан. Шароитлар аъло даражада. Бу ерда кўплаб кўзга кўринган клублар ҳам мавсумга тайёргарлик кўришяпти.

- Янги жамоа, янги муҳитга мослашиб кетиш жараёни қийин кечмаяптими?
- Ҳаммаси жойида. Айтишим мумкинки, янги жамоага тезда киришиб кетдим.

- Янги футболчилар ҳали таркибга қўшилишмадими?
- Йўқ. Лекин бугун-эрта келиши кутиляпти.

- Янги рақамда қайси рақамда майдонга тушишингизни аниқлаб олдингизми?
- Ҳа, 14-рақамни танладим.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика