RU

Последние новости

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  2 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  6 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Воҳид Шодиев: “Осиё ўйинларининг аҳамиятини ҳаммамиз тушуниб турибмиз” Новости

Воҳид Шодиев: “Осиё ўйинларининг аҳамиятини ҳаммамиз тушуниб турибмиз”

Бугун терма жамоамиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлайди.
Илк рақиб: Гонконг терма жамоаси. Футболчиларимиз Инчонга жўнаб кетишидан олдин Воҳид Шодиевдан интервью олгандик. Қуйида ўша суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-   Осиё ўйинларига тайёргарлик яхши бўлдими?
-   Шундай деса ҳам бўлади. Бу йўлда иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказдик: аввалига Озарбайжон билан, кейин Иордания билан. Иорданияга қарши баҳсни йигитлар кўтаринки кайфиятда ўтказишди. Натижада ғалаба қозондик. Энди бор эътибор Осиё ўйинларига қаратилади. Ҳозир ҳаммамиз бу мусобақанинг қандай аҳамиятга эга эканлигини тушуниб турибмиз. Иорданияга қарши баҳсда ўз ҳаракатларимдан тўлиқ қониққаним йўқ. Мен ҳар доим ўйиндан кейин ўзимдан камчилик қидираман.

-   Осиё ўйинларидан чемпион бўлиб қайтишимиз ҳақида кўп гапириляпти. Жамоа бунга тайёрми?
-   Менимча, ҳамма бош мақсад сари курашишга тайёр. Мусобақага ҳозирлик режа асосида олиб борилди ва камчиликлар кузатилмади. Энди буёғи ўзимизга боғлиқ.

-   Осиё ўйинларига ёши катта ҳужумчилардан ким бориши сўроқ остида турганди. Номзодлар борасида сиз билан Фарҳод Тожиев бор эдингиз. Лекин бош мураббий сизни маъқул кўрди.
-   Менинг вазифам машғулотларда ишлаб ўйинга тайёрлигимни кўрсатиш. Қолганини мураббийлар ҳал қилади. Аммо тўғрисини айтсам, Осиё ўйинларига боришимни кутмагандим. Чунки охирги йиғинга чақирилдим, холос. Миржалол ака менга ишонч билдирган экан, шу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.  

-   Асосий таркибдаги ўрнингизни қандай баҳолайсиз?
-   Қисқа муддатли турнирларда асосий таркиб, захира таркиби деган гаплар бўлмайди. Биз 20 кишимиз ва ҳамма асосий таркибда ўйнашга лойиқ. Энди буёғини бош мураббий ҳал қилади. Менинг ишим фақат ва фақат ишлаш.

-   Мабодо Осиё ўйинлари тўпурари бўлсангиз, бу сиз учун кутилмаган воқеа бўладими?
-   Ундай демаган бўлардим. Мен ҳар доим хоҳ клубда, хоҳ терма жамоада бўлсин гол уришга ҳаракат қилганман. Чунки ишим гол уриб жамоам ғалабасига ҳисса қўшиш ҳисобланади. Агар сиз айтгандек омадим келиб тўпурар бўлсам, бундан жудаям хурсанд бўламан.

Х.Холиқов суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика