RU

Последние новости

10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  2 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  5 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  8 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  8 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  7 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  14 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  8 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  21 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  4 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  21 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2

"Vodiy Super Cup" - 2019 мусобақаси якунига етди. "Андижон ФА" чемпион! Новости

"Vodiy Super Cup" - 2019 мусобақаси якунига етди. "Андижон ФА" чемпион!

Тўрақўрғонда ўтган "Vodiy Super Cup" - 2019 мусобақаси ўз якунига етди.

Финалда "Локомотив" ва "Андижон ФА" жамоалари тўқнаш келишди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида андижонликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бош совринга эга чиқишди.

Тақдирлаш маросимида Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов иштирок этишди.

"Мана бир неча йилдирки, вилоятимизда болалар футболига бўлган эътибор кескин ошиб бораяпти. Бу борада барча-барчага катта раҳмат. Бундай мусобақалар орқали келажакка пойдевор қўямиз, укаларимиз Одил Аҳмедов ва Содиқжон Аҳмадалиевнинг сайи ҳаракатлари билан, мана шундай мусобақалар кўпайиб бораяпти", - дейди Хайрулла Бозоров.

Тадбир якунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Вилоятимиз ҳокими бошчилигида жуда кўплаб ишларни бажараяпмиз. Шуҳрат ака Мирхолдиршоев ва Нодирхўжа Юлдашев 2019 йил давомида жуда кўплаб яхши савиядаги мусобақаларни ташкил этдилар. Биз бир жамоа эканлигимизни хис қилиб ишлаяпмиз. Бугун ажойиб байрам бўлди. Муҳими 16та жамоанинг бари ўйин амалиётига эга бўлдилар, бу футболда жуда ас қотади. Эртага бунданда яхши турнирларга биргаликда мезбонлик қиламиз.

"Vodiy Super Cup" - 2019

15-16 ўринлар учун: "Одил Аҳмедов ФА" - Жиззах ФА -/+
13-14 ўринлар учун: "Истиқлол" - БЎСМ16 0:2
11-12 ўринлар учун: Янгиер ФА - Сурхондарё ФА +/-
9-10 ўринлар учун: "Қайрат" - "Навбаҳор" 1:1 (2:1)
7-8 ўринлар учун: БЎСМ (Чуст) - "Баркамол Авлод" 0:1
5-6 ўринлар учун: Наманган ФА - Сирдарё ФА 4:3
3-4 ўринлар учун: "Одил Аҳмедов ФА" - "Фаровон" 1:1 (5:4)
ФИНАЛ: "Локомотив" - Андижон ФА 1:1 (2:4)


"Vodiy Super Cup-2019" ўз якунига етди. Жамоалар қуйидаги ўринларни қайд этдилар.

1-ўрин: Андижон ФА (Андижон)
2-ўрин: "Локомотив" (Тошкент)
3-ўрин: "Одил Аҳмедов ФА" (Тошкент)
4-ўрин: "Фаровон" (Марғилон)
5-ўрин: Наманган ФА (Наманган)
6-ўрин: Сирдарё ФА (Сирдарё)
7-ўрин: "Баркамол Авлод" (Косонсой)
8-ўрин: БЎСМ (Чуст)
9-ўрин: "Қайрат" (Олмата, Қозоғистон)
10-ўрин: "Навбаҳор" (Наманган)
11-ўрин: "Янгиер" (Сирдарё)
12-ўрин: Сурхондарё ФА (Сурхондарё)
13-ўрин: Жиззах ФА (Жиззах)
14-ўрин: БЎСМ16 (Тошкент)
15-ўрин: "Истиқлол" (Наманган)
16-ўрин: "Одил Аҳмедов ФА" (Тўрақўрғон, конкурсдан ташқари)





Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика