"Водий футболи": "Нефтчи" ва "Андижон" ёмон серияга барҳам беришадими?
24 сен 2015 14:00
Новости
"Водий футболи": "Нефтчи" ва "Андижон" ёмон серияга барҳам беришадими?
"Андижон": Сўнгги икки йилда ўз майдонимизда "Локомотив"га ютқазганмиз
"Бургутлар" эртага Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилишади.
“Андижон” ўз майдонидаги 3та учрашувда 3 очко соҳибига айланган. Бир бор дуранг қайд этилган. Қолган 4та баҳсда “Локомотив” водийдан ғалаба билан қайтган. Охирги икки учрашувда “темирйўлчилар” Андижонда икки бор ғолиб бўлишган.
"Навбаҳор": "Насаф"га қарши ўйинда олтита йўқотиш
22- турда Алишер Саматов, Санат Шихов, Дилшод Жабборов ва ҳужумчимиз Шаҳбоз Эркиновлар сариқ карточкалари сони тўрттага етганилиги боис "Насаф"га қарши ўйинни қолдириб юборишга мажбур бўлишади. Мураббийлар штаби шунингдек "Пахтакор" билан кечган беллашувда қўли синган марказий ҳимоячимиз Қаҳрамон Маҳаммаджонов ҳизматидан ҳам фойдалана олишмайди. Қўли уч еридан синган футболчимиз операциядан муваффақиятли ўтганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Бундан ташқари, марказий ярим ҳимоячимиз Азим Аҳмедов ҳам бетоблиси боис айни пайт "лочинлар" билан бирга эмас. Шунинг учун Аҳмедов ҳам Қаршига йўл олмаган.
"Нефтчи": Охирги тўрт йилда Самарқандда гол ура олмаганмиз
Олий лиганинг 23-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Самарқандда "Динамо" клуби меҳмони бўлади.
“Динамо” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда 9 марта зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. 11та учрашувда “Нефтчи” Самарқандда ғолиб бўлган. Охирги 4та ўйинда “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига умуман гол ура олмаган.
"Қўқон-1912": "Қизилқум"га қарши тайёргарлик давом этмоқда
Ўзбекистон чемпионатида муҳим палла бошланди. Чемпионат баҳслари якунланишига 8 тур қолган бўлса-да, совринли ўринлар ва Олий лигада қолиш учун кураш қизғин паллага кириди. Бу ёғига ҳар бир очконинг қадри баланд бўлади. Буни ҳис этган жамоалар ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун астойидил курашади.
Жамоа аъзолари ҳам буни яхши тушунган ҳолда машғулотларга зўр беришди. “Бухоро”да мағлубият унутилиб, “Қизилқум”га қарши кечадиган учрашувга тайёргарлик бошланиб юборилган. Айтиш жоизки, тайёргарлик авжида. Жума кунги баҳсда бизга фақат ғалаба керак. Буни Рустам Абдуллаев шогирдлари ҳам яхши тушуниб туришибди.
Комментарии