RU

Последние новости

01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  1 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  0 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0

Водий футболи: "Навбаҳор"да 4та дисквалификация Новости

Водий футболи: "Навбаҳор"да 4та дисквалификация

25 ва 26 сентябрь кунлари олий лигада 23-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

"Навбаҳор": "Насаф"га қарши 4 нафар футболчимиз ўйнай олмайди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 23-турини Қаршида "Насаф"га қарши ўтказади. Ушбу ўйинда "лочинлар" сафида бир йўла тўрт нафар футболчи дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

Алишер Саматов, Санъат Шихов, Шаҳбоз Эркинов ва Дилшод Жабборовнинг сариқ карточкалари тўрттага етгани боис улар Қаршига боришмайди.

22-турни ўтказиб юборган Бобур Акбаров эса "Насаф" билан учрашувда майдонга туша олади.


"Нефтчи": Дилёрбек Эрматов "Динамо"га қарши ўйнамайди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кейинги турни сафарда "Динамо" билан ўтказади. Ушбу учрашувда водий клуби сафида жамоанинг асосий ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов майдонга туша олмайди. Унинг сариқ карточкалари сони тўрттага етди.

Аксинча ўтган турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборишга мажбур бўлган Аббос Махсталиев Самарқанддаги ўйинда жамоага ёрдам бера олади.


"Қўқон-1912": "Қизилқум" билан ўйинда Дониёр Усмонов қатнаша олмайди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" 23-турни ўз майдонида "Қизилқум"га қарши ўтказади. Бу ўйинда водий клуби ҳужумчиси Дониёр Усмонов сариқ карточкалари тўрттага етгани боис иштирок эта олмайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика