RU

Последние новости

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

"Водий футболи": "Нефтчи" бугун "Сўғдиёна" билан ўйнайди Новости

"Водий футболи": "Нефтчи" бугун "Сўғдиёна" билан ўйнайди

Водий клублари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттиришмоқда.

"Андижон": Таркибга Мошняга ва Вуйович қўшилди

“Андижон” жамоасининг Тошкентда олиб бораётган ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда. “Сўғдиёна” жамоаси билан бўлган назорат учрашувидан кейин кеча жамоамиз “Солиқчи” стадионида машғулот ўтказди.

Кечаги кунда машғулотларда 24 нафар футболчи иштирок этди. Бир кун аввал таркибда кўринмаган Иқбол Акрамов билан Абдумалик Абдуллаев яна машғулотларда қатнашишяпти. Бундан ташқари жамоамизнинг янги аъзоси Анвар Бердиев ҳам машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқда. Бугун эрталаб Тошкентга Молдавиядан Геннадий Мошняга ва Черногориядан Предраг Вуйович етиб келишди. Улар ёзги таътилни ўз ватанида ўтказиб қайтдилар. Бугундан Вуйович билан Мошняга ҳам машғулотларда иштирок этишни бошлашади. Эртага жамоамиз иккинчи назорат ўйинида “Бунёдкор” билан куч синашади.


"Нефтчи": Бугун "Сўғдиёна"га қарши ўйин

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Тошкентдаги йиғинни давом эттирмоқда. Жамоа ўтган куни "Локомотив" ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб 5:0 ҳисобида зафар қучганди. Бугун Мурод Исмоилов бошчилигидаги жамоа Қибрайда "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушади.


"Қўқон-1912": Бугун футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишади

Кеча хабар берганимиздек, “Қизилқум”га қарши кечган ўртоқлик учрашувидан кейин жамоанинг ўн кундан ошиқ давом этган Қизилтоғдаги йиғини якунига етди. Бугун футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишади. Сўнг футболчиларимизга икки кунлик таътил берилади. Жамоанинг навбатдаги йиғини 26 июль куни Қўқонда давом эттирилади.


"Навбаҳор": Алимов ва Абдураҳмонов иккинчи даврада бизнинг жамоада ўйнайди

"Пахтакор" футболчиси Наврўз Алимов иккинчи даврани Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказадиган бўлди. Шунингдек, маълум бўлишича Достон Абдураҳмонов ҳам иккинчи даврани наманганликлар сафида ўтказадиган бўлди. "Навбаҳор" мураббийлар штабига тажрибали мутахассислардан бири Александр Волков қўшилди. Волков Чирчиқдаги йиғинда сафга қўшилиши кутилганди. Мураббий шахсий ишларини ҳал қилгач жамоада иш бошлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика