RU

Последние новости

19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 18:30Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)  0 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  1 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  7 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  17 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  13 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1

“Водий футболи”. Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди Новости

“Водий футболи”. Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун жамоавий дам олишга чиқдик

Олий лига 11-турига тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси бугун эрталабки машғулотни Бўстондаги майдонда ўтказди. Машғулотдан сўнг бутун жамоа бирга шаҳар четидаги кўлга йўл олди ва куннинг иккинчи ярмини табиат қўйнида дам олиш билан ўтказди.


"Қўқон-1912": Жамоа бугун йиғилади


"Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилди. Бугун жамоа аъзолари йиғилади. 6 июн куни "Қўқон-1912" Бекободга сафар уюштириб, "Металлург" билан куч синашади. Дисквалификация муддати якунига етган ҳимоячи Жалил Кимсанов энди яна майдонга қайтади.


“Навбаҳор”: Жамоа эртага йиғилади


Қўқонликларга қарши баҳсдан сўнг футболчиларга дам берилганди. Клуб матбуот хизматининг айтишича, жамоа аъзолари эртага Наманганда йиғилади ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлайди. Дисквалификация туфайли олдинги ўйинларда жамоага ёрдам бера олмаган, Аъзам Алиев билан Дилшод Жабборов келаси турдан яна майдонга қайтади.


“Нефтчи”: Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лиганинг навбатдаги турида “Олмалиқ”ни қабул қилади.
Мурод Исмоилов шогирдлари бугун кундузги машғулотни Қиргулидаги базада ўтказишди. Кечки машғулот ҳам айнан Қиргулида бўлиб ўтади.

Жароҳат сабаб маълум вақт сафдан чиққан Бахтиёр Ёқубов ҳамда Жавоҳир Расуловлар яна сафга қайтишди. Бундан ташқари, ўтган турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган ҳимоячи Шукурали Пўлатов ҳам кейинги турда майдонга тушиши мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика