RU

Последние новости

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  0 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   8 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  7 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  8 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  16

Владимир Сафаровни табриклаймиз! Новости

Владимир Сафаровни табриклаймиз!

Бугун ўзбек футболи тарихчиларидан бири Владимир Сафаров 79 ёшни қарши олмоқда.

Владимир Ашотович Сафаров - Ўзбекистон футболи тарихчиси ва "Пахтакор"га оид барча муҳим воқеаларини қайд этиб борувчи инсон.

У жазмен, журналист, ёзувчи ва ўзбек футболи тарихчиси сифатида машҳур инсон саналади. У ташкил этган "Арцах" жаз гуруҳи Ўзбекистондаги арман маданий маркази номидан халқаро фестивалларда қатнашади. Турли мамлакатлардаги ОАВда уч мингдан ортиқ мақолалари чоп этилган, Ўзбекистон футболи тарихи ва статистикасига оид ўттизга яқин китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, бир қатор машҳур футболчилар ва футбол клублари ҳақида китоблар ёзган.

Владимир Ашотович ўзи тўплаган статистик маълумотларни "Россия футболининг юз йиллиги" ва "Футбол сайёраси" китоблари яратилиш учун тақдим этган. Эстонияда чоп этилган "Мустақил давлатлар футболи", Украина-Россияда омма эътиборига ҳавола қилинган "Статистика тўплами" китоблари учун Ўзбекистон футболи статистикаларини йиғиб берган. 2000 йил ЎФФ томонидан йилнинг энг яхши журналисти сифатида тан олинган. "Ўзбек футболи энциклопедияси" ҳам айнан Сафаров томонидан яратилганини таъкидлаб ўтамиз.



Владимир Ашотовичнинг китоблари орасида энг машҳурлари қуйидагилардир:

«Пахтакор. Унутиб бўлмас учрашувлар...» (1990), «Пахтакор. 40 йилга чўзилган ўйин» (1995), «Ака-ука Ан футболи» (2002), «Хотира қанотлари. "Пахтакор-79" авиаҳалокати ҳужжатли хроникаси» (2004), «Ўзбек футболи афсонаси: Биродар Абдураимов» (2009), «Ҳамид Раҳматуллаев – ўзбек Пелеси» (2011), «Баҳодир Иброҳимов: Футболга бахшида умр» (2013), «Игорь Шквирин. Ҳужумчи одиссеяси» (2014), «Раҳим Мўминов. Футболга бахшида умр» (2015).

"Пахтакор" футбол клуби Владимир Сафаровга чуқур ҳурматини билдиради, унинг клуб ва ўзбек футболи учун амалга оширгани ишлари учун миннатдорчилик изҳор қилади. Унга мустаҳкам соғлиқ ва ижодий муваффақиятлар тилайди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика