RU

Последние новости

21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  19 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6

Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз" Новости

Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик. Йигитларга меҳнат ва ғалаба учун раҳмат. Бугун ғалаба қозониш учун кўп тер тўкдик. "Насаф"га қарши ўйнаш осон эмас, рақиб жуда яхши шаклланган жамоа. Ўз майдонимизда ютмасак бўлмасди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Бугун "Нефтчи" ўйининг кўп қисмини бир футболчи кам ўтказди. Шу билан бирга Иброҳимхалил Йўлдошев таркибга киритилмади. Шунга қарамай жамоангиз зафар қучди. 

- Кураш ҳали тўхтагани йўқ, токи имкон бор экан охиригача курашамиз.

- Жамоа аъзолари кўп ҳолларда вақтни чўзгандек кўринди.

- Баъзи вазиятларда жароҳат кузатилди. Баъзи ҳолатларда футболчиларимиз толиқиб қолди, чунки "Насаф" катта ҳудудни эгаллаб олганди. Шу боис ҳам эътиборни ҳимояга қаратдик. Лекин бу атайин вақтни чўздик дегани эмас. Тан оламан, биз кўпроқ ҳимояландик. Лекин ҳеч ким атайин йиқилиб ётгани йўқ ва вақтни ҳам чўзмадик.

- Иброҳимхалилнинг ҳолати қай даражада?

- Биз бу борада шифокорлар билан гаплашяпмиз. Ҳаммаси футболчининг ўз қўлида. Унинг тезроқ тикланиб яна майдонга қайтишини хоҳлаймиз.



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика