RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлим учун йигитларга эътирозим йўқ" Новости

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлим учун йигитларга эътирозим йўқ"

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Металлург"га (0:1) қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

"Ўйин курашларга бой ўтди. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаганди. Биринчи бўлимда бироз кайфият етишмади. Танаффусда айрим ўзгаришлар қилдик. Футболчилар билан гаплашиб олдик.  Иккинчи бўлим учун йигитларга эътирозим йўқ. "Металлург" биринчи бўлимданоқ бундай катта шижоат билан ўйнашини кутмагандим",- дейди Виталий Левченко

- "Металлург" биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилди. Футболчиларингизга нима етишмади?

- Қайсидир паллада курашувчанлик ҳисси етишмади. Кураш, хоҳиш ва руҳият, биринчи бўлимда айнан шу учта нарсада оқсадик

- "Нефтчи" бу йил меҳмонда фақат иккита ўйинда ғалаба қозонди. Жамоага сафар учрашувларида нима тўсқинлик қиляпти?

- Эътибор берсангиз, биринчи даврани бутунлай сафарда ўтказганмиз. Чунки Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳи бизнинг стадионимиз эмас. Кўп рақиблар билан меҳмонда тўқнаш келдик. Мен биринчи бўлим учун етишмаган 3та нарсани айтиб ўтдим. 

- Андрей Мишенконинг ўйинини қандай баҳолайсиз? Чунки бугун пасларда, узатмаларда кўп хатога йўл қўйди...

- Ротатциялар қила олмаётганимиз сабаб тетиклик етишмаётгандир. Футболчи диққат ва эътиборини жамласа бундай хатолар қилмайди.

- Саламат Қуттибоевнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Кўргандирсиз, ўз позицияларини ёпа олмади. Унинг ўрнига янги кучларни майдонга туширдик. Чемпионат ҳали тугамади. Кўпроқ очко жамғариб турнир жадвалида ўрнимизни янада мустаҳкамлашимиз керак. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика