RU

Последние новости

17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  0 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  1 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  0 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  3 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  1 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  13 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  1 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  7 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  14 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  8 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   29 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  12

Виталий Левченко: "Ҳозирда "Нефтчи" билан амалдаги шартномам бор ва фақат шу ҳақда ўйлаяпман" Новости

Виталий Левченко: "Ҳозирда "Нефтчи" билан амалдаги шартномам бор ва фақат шу ҳақда ўйлаяпман"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Четлатиш ўйин натижасига таъсир кўрсатмай қолиши қийин. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Сон жиҳатдан камчилик бўлсак ҳам ўйинда устунликка эга бўлган вазиятларимиз бўлди. Бугун намойиш этган ўйинлари учун йигитларга раҳмат айтаман.

- "Нефтчи" иккинчи бўлимда мутлақо бошқача ўйин кўрсатди. Танаффусда йигитларга нималар дедингиз?

- Ҳақиқатдан ҳам йигитлар бугунги учрашувда жуда яхши ҳаракат қилишди. Барча тушуниб турганди, таркибда камчилик бўлиб қолдик ва четлатилган футболчининг ўрнини ўзимиз тўлдиришимиз керак. Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик. Захирадан қўшилган футболчилар ҳам жуда яхши ўйин намойиш этиб беришди.

- Жасур Жалолиддинов нега захирадан ўйинга қўшилди?

- Жалолиддинов терма жамоада ўйнаб қайтди, чарчоқ бўлиши табиий. Ҳар бир ўйин учун режамиз бор, у иккинчи бўлимда захирадан қўшилди ва кўрдингиз, ўйинимизни янада кучайтирди.

- Виталий Левченко ва Тожикистон терма жамоаси атрофида айланаётган миш-мишларга муносабатингиз?

- Ҳа, бу ҳақида эшитдим. Ҳозир "Нефтчи" билан амалдаги шартномам бор ва фақат шу ҳақда ўйлаяпман.

- Биринчи давра якунидан сўнг таркиб борасидаги режаларингиз борми?

- Ҳа, албатта, режаларимиз бор. Ўйланган режаларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз, бунинг учун босқичма-босқич жараён ва вақт керак.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика