Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим"
15 мар 2024 22:30
Новости
Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим"
Ўйин ҳақида
- Ўзларинг кўрдинглар, бугун "Металлург" бизга жуда қаттиқ қаршилик кўрсатди. Оғир ўйин, вазиятларни юзага келтириш осон бўлмади. Шундай бўлса-да, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда натижага эришдик. Йигитлардан миннатдорман. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга жамоамиз номидан алоҳида рахмат айтаман.
- Манучеҳр Сафаров, Диёр Туропов каби футболчиларни ўйин бошиданоқ туширса бўлмасмиди?
- Футболда рақобат керак. Рақобат бор жойда футболчи ўсишга эришади. Таркибдаги барча футболчиларга имконият беришимиз керак. Ҳали олдинда узоқ мавсум бор, барчанинг жисмоний ҳолатини бирдек ушлаб боришимиз зарур. Футболчи кетма-кет ўйнайверса ёки яна кимдир захирада қолаверса, бу руҳиятга ҳам таъсир кўрсатади.
- Билолхон Тошмирзаевнинг алмаштирилишига сабаб нима? У кўрсатган ўйиндан қониқмадингизми?
- Йўқ, уни карточка хавфи бор экани учун алмаштирдик. Жуда кўп вазиятларда иштирок этди. Тошмирзаев тезкор футболчи, биринчи бўлимда унинг тезкорлигидан фойдаланиб ҳужумлар ташкил этишни режа қилгандик.
- Манучеҳр Сафаров иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Нега ўйин бошиданоқ асосий таркибга киритилмади?
- Сафаров етакчи футболчи. Секин-секин жамоамизга мослашиб бораяпти. Ҳали олдинда ундан кўп нарсаларни кутаяпмиз.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии