RU

Последние новости

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  9 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

Виссам Ризқ: "Насаф"га қарши ўйинга юз фоиз тайёрмиз ва плей-офф йўлланмаси учун курашамиз" Новости

Виссам Ризқ: "Насаф"га қарши ўйинга юз фоиз тайёрмиз ва плей-офф йўлланмаси учун курашамиз"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-тури доирасида "Насаф" сафарда "Ал Садд" билан куч синашади.

Қаршиликлар 10 очко билан гуруҳ етакчиси бўлиб турган бўлса, 3-ўриндаги "Ал Садд" 7 очкога эга. Ҳар икки клуб плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятга эга. 

"Насаф"га қарши ўйинда уч очко учун майдонга тушамиз. Биламизки, рақибимиз ҳозирда гуруҳ пешқадами ҳисобланади. Шунга қарамай, мақсадимиз — уч очко қўлга киритиш. Жамоамиз бўлажак ўйинга юз фоиз тайёр ва биз плей-офф йўлланмаси учун интиламиз. Шоширдларимда ўзига хос менталитет мавжуд. Уларга сўнгги ўйинлардаги меҳнати учун миннатдорчилик билдираман. Айниқса, жамоа сардори Ҳассан ал Ҳайдосни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, охирги ўйинларда унинг жамоадаги роли беқиёс. "Насаф" биринчи ўринда бормоқда, улар ўзига хос жиҳатларга эга. Бироқ биз бўлажак учрашувга тайёрмиз, ўз кучимизга ишонамиз ва плей-оффга йўл олишга умид қиламиз", - деди Виссам Ризқ. 

"Насаф" билан тўқнаш келишга тайёрмиз ва бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Барча жамоаларда гуруҳдан чиқиш имконияти мавжуд эканлигини инобатга олсак, қийин ўйин ўтказамиз. Умид қиламанки, нимчорак финал йўлланмасини ижобий ҳал қиламиз. Бўлажак учрашувда мухлисларнинг қўллаб-қувватлови бизни олдинга ундаш учун хизмат қилади", - деди Ҳассан ал Ҳайдос. 

Эслатиб ўтамиз, "Ал Садд" - "Насаф" беллашуви Ўзбекистон вақти билан 21:00да старт олади. 


Аль-Садд

Матеус Урибе - 5', Baghdad Bounedjah - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 6

04/12/2023, 21:00

2
:
2
Завершен

Насаф Карши

Джамбул Джигаури - 83', Джамбул Джигаури - 90'

45'
90'
5'  Матеус Урибе
5'  Mohammad Hazbavi
65'  Тарек Салман (Юсуф Абдурисаг)
73'  Хассан Аль-Хайдос (Мустафа Машааль)
87'  Мохаммед Ваад (Хашим Али)
90'  Baghdad Bounedjah
90'  Буалем Хухи
46'  Javokhir Sidikov (Azizbek Amonov)
46'  Marko Stanojevic (Bakhrom Abdurakhimov)
46'  Sukhrob Nurulloev (Zafarmurod Abdirahmatov)
66'  Mateus (Джамбул Джигаури)
83'  Джамбул Джигаури
83'  Шерзод Насруллоев
84'  Джамбул Джигаури
90'  Джамбул Джигаури
90'  Azizbek Amonov
90'  Oybek Bozorov (Андрес Чавес)
90'  Bakhrom Abdurakhimov
90'  Андрес Чавес

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика