Виржил ван Дейк: “Беш йил олдин бўлган нарса бугун аҳамият касб этмайди”
15 апр 2019 08:40
Новости
Виржил ван Дейк: “Беш йил олдин бўлган нарса бугун аҳамият касб этмайди”
Мерсисайдликлар ҳимоячиси Виржил ван Дейк “Челси” билан ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
“Беш йил олдин бўлган нарса бугун аҳамият касб этмайди. Бугун умуман бошқача ўйин бўлди. Биз ўйин давомида яхши жиҳатларимизни намойиш этдик ва уч очкони қўлга киритганимиздан мамнунмиз. Азар? Жаҳоннинг энг яхши ўйинчиларига қарши ўйнаш менга ёқади, у ҳам шу рўйхатда. У қойилмақом ўйинчи. “Челси” ҳам ажойиб жамоа, аммо биз уларга қарши босим кўрсата олдик. Чемпионлик пойгаси? Ўз ўйинларимизга эътиборни қаратамиз. Олдиндан бизни ЕЧЛдаги муҳим ўйин кутиб турибди. Кейин эса сафарда “Кардифф” қарши ўта қийин баҳс ҳам бор. Жамоа ғалаба қозонса, доимо хурсанд бўламан”,—дейди Ван Дейк.
Комментарии