Винисиус яна ирқий ҳақоратларга учради
01 янв 2023 13:22
Новости
Винисиус яна ирқий ҳақоратларга учради
"Реал" футболчиси Винисиус Жуниор яна бир бор ирқий камситишларга дучор бўлди.
ЛаЛиганинг 15-тури доирасида "Вальядолид" - "Реал" учрашувининг якуни арафасида мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти 22 ёшли вингерни ўзгартиришга қарор қилди. Винисиус захира ўриндиғи томон йўл олар экан трибунадагилар уни ирқий ҳақоратлар орқали кузатиб қўйишган. Бунга жавобан футболчи бир қанча ишоралар кўрсатган. Шу боисдан трибунадан футболчи томон бир қанча буюмлар отилган.
Бу ҳолат Винисиус билан биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Бунга қадар футболчи "Барселона" (2021 йил 24 октябрь), "Мальорка" (2022 йил 14 март) ва "Атлетико" (2022 йил 18 сентябрь) билан учрашувларда ҳам ирқий камситилган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии