Винисиус "Реал" билан шартнома узайтирилиши ҳақида: "Дунёнинг энг зўр клубида қолишни хоҳлайман"
21 июн 2022 13:31
Новости
Винисиус "Реал" билан шартнома узайтирилиши ҳақида: "Дунёнинг энг зўр клубида қолишни хоҳлайман"
"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб билан эҳтимолий шартнома узайтирилиши ҳақида гапирди.
"Дунёнинг энг зўр клубида қолишни хоҳлайман", — дейди Винисиус.
Олдинроқ маълум бўлганидек, "Реал" ва 21 ёшли ўйинчи шартномани 2026 йилга қадар узайтириш борасида келишувга эришишган. Ҳужумчининг маоши 3,2 миллион евродан 10 миллионга қадар ўсади. Винисиуснинг товон пули 1 миллиард еврони ташкил этади.
Бразилиялик футболчи ўтган мавсум "Реал" таркибида барча мусобақаларда 52та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 16та ассист қайд этди. Ҳужумчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 10
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии