Виллиан "Челси"га ўтишдан олдин "Тоттенхэм" билан шартнома тузган экан
28 сен 2013 17:29
Новости


Виллиан "Челси"га ўтишдан олдин "Тоттенхэм" билан шартнома тузган экан
Ёзда "Анжи"дан "Челси"га кўчиб ўтган Виллиан "кўклар" билан шартнома тузишдан олдин "Тоттенхэм" билан дастлабки шартномани тузиб бўлган экан, деб хабар бермоқда "The Times".
Бироқ уч кун ўтгач у ўз фикридан қайтиб Жозе Моуриньо жамоасига кўчиб ўтганди. Виллианнинг вакиллари "шпорлар" раҳбариятидан шартномани бекор қилиш учун анча ҳаракат қилишгани айтилмоқда. "Тоттенхэм" бразилиялик футболчининг қароридан ғазабланган ва ундан жарима тўлашни сўраган.

Комментарии