RU

Последние новости

10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  9 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0

Викторина ўз якунига етди Новости

Викторина ўз якунига етди

Эртага Франция ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ЕВРО-2016 финал учрашуви бўлиб ўтади.

Европа чемпионатига оид бўлган 10та савол мазкур саҳифада ҳар 5 дақиқада бериб борилди.

Қоидалар билан таништириб ўтамиз:

  •   Чат қилмаслик.
  •   Флуд (битта гапни қайта-қайта) қолдирмаслик.
  •   "CA" томонидан жавоб берилганидан сўнг қолдирилган жавоблар инобатга олинмайди.
  •   Ўқувчининг фақат биринчи жавоби қабул қилинади.
  •   Жавоб берган ўқувчи томонидан қолдириладиган кейинги ҳар қандай фикр ўчирилади.



Ҳар бир саволга 5 дақиқа вақт берилади! Саволга биринчи тўғри жавоб берган иштирокчига 2, қолган тўғри жавоб берганларга 1 очкодан берилади.


САВОЛ №1: 15:00 - 15:05 (вақт) - ЕВРО-2016нинг расмий мадҳиясини қайси қўшиқчилар куйлашди?
Жавоб:
Давид Гетта ва Зара Ларссон

САВОЛ №2: 15:05 - 15:10 (вақт) -
ЕВРО-2016да қайси терма жамоанинг шиори қуйидагича эди: "Орзу қил. Ишон. Эриш"
Жавоб:
Ирландия

САВОЛ №3: 15:10 - 15:15 (вақт) -
ЕВРО-2016да битта учрашувда умуман сариқ карточка кўрсатилмаган. Ўша қайси ўйин эди?
Жавоб:
Шимолий Ирландия - Германия

САВОЛ №4: 15:15 - 15:20 (вақт) -
ЕВРО-2016да энг кўп сариқ карточка олган жамоа қайси?
Жавоб:
Италия 18та

САВОЛ №5: 15:20 - 15:25 (вақт)
- ЕВРО-2016даги қайси стадионга ўша шаҳар аҳолиси бемалол сиғади?
Жавоб:
Ланс шаҳридаги "Феликс Боллар-Делелис" стадионига. Сиғими: 35000. Шаҳар аҳолиси сони 32000дан кўпроқ

САВОЛ №6: 15:25 - 15:30 (вақт) -
ЕВРО-2016да энг кам томошабин келган ўйин?
Жавоб:
Россия - Уэльс (28840 томошабин)

САВОЛ №7: 15:30 - 15:35 (вақт)
- ЕВРО-2016да ишлаган қайси европалик ҳакам Жанубий Корея ва Саудия Арабистони чемпионатларида ҳам фаолият олиб борган?
Жавоб:
Феликс Брих  

САВОЛ №8: 15:35 - 15:40 (вақт)
-  ЕВРО-2016да энг кўп гол ўтказган жамоа қайси ва у нечта гол ўтказганини аниқ айтинг.
Жавоб:
Исландия 9та ўтказди

САВОЛ №9: 15:40 - 15:45 (вақт)
- Барча Европа чемпионатларида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам ким?
Жавоб:
Андрес Фриск 14та ўйин

САВОЛ №10: 15:45 - 15:50 (вақт)
- ЕВРО-2016да захирадан майдонга тушиб энг тез гол урган футболчи ким?
Жавоб:
Ондрей Дуда (Словакия) Уэльсга қарши ўйинда 60-дақиқада майдонга тушиб 61-дақиқада гол урган.

Барча иштирокчиларга раҳмат айтамиз. Уч нафар ғолиб яқин вақтда сайтда эълон қилинади. Агар баллар тенг келиб қолса ким олдинроқ жавоб ёзган бўлса ўша иштирокчи ғолиб деб топилади.




Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика