Виктор Пицурке: "Тошкентда қўлга киритилган бир очко бизни қониқтирди"
23 фев 2016 17:13
Новости
Виктор Пицурке: "Тошкентда қўлга киритилган бир очко бизни қониқтирди"
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Пицурке ўз фикрларини билдирди.
"Кутганимдек жуда оғир ўйин бўлди. Биз биринчи бўлиб гол урдик ва шу ҳисобни сақлаб қолишимиз керак эди. Аммо ғалабага жуда эрта ишониб юбордик ва ўйин охирида гол ўтказиб юбордик. Учрашув охирида юз берган ҳолат учун барчадан узр сўрайман. Бу футбол, у тоза ўйналиши керак. Сафарда қўлга киритилган 1 очко бизни қониқтирди", - дейди мураббий.
- Баҳс охирида рўй берган вазият жамоа ичида кўриб чиқиладими?
- Албатта буни кўриб чиқамиз ва бундай жанжал бошқа такрорланмайди деб умид қиламан. Профессионал футболчилар ўйин вақтида нима бўлса ҳам ўзларини тутиб олишлари керак.
- "Ал Иттиҳод" мураббийи эмас европалик мураббий сифатида сизга савол бермоқчиман. Сиз чиройли ўйин тарафдоримисиз ёки нима қилиб бўлса ҳам натижага эришишми?
- Айтиб ўтдим, бугунги ўйин менга умуман ёқмади. Саудиялик футболчилар одатда вақт чўзишмайди. Агар улар майдонда ётишса демак уларнинг жони оғримоқда.
- Салли Мунтари 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасмиди?
- Унинг жисмоний ҳолати яхши аммо тиззасидан олган жароҳат туфайли вақтли алмаштиришни амалга оширдик.
- "Локомотив" сиз кутган ўйинни кўрсатдими?
- Ҳа рақиб жамоаси худди мен кутгандек ўйин кўрсатди.
Нарзулла Сайдуллаев

Комментарии