Виктор Осимхен "Челси" билан келиша олмаса, Европани тарк этади!
29 авг 2024 01:20
Новости
Виктор Осимхен "Челси" билан келиша олмаса, Европани тарк этади!
Футболчи Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин.
"Наполи" клуби ҳужумчиси Виктор Осимхен "Челси" билан келишув амалга ошмаса, Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига ўтади. Хабар берилишича, саудияликлар Осимхен учун таклифни 70 млн еврогача оширишган.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Ал Аҳли" раҳбарияти бугун Италияга учиб боради ва Осимхен билан музокараларни давом эттиради. Бу трансфер "Челси" билан музокаралар барбод бўлган тақдирдагина амалга ошади.
Маълумот учун, "Челси" айни дамда Осимхен билан маош ва бошқа шартлар бўйича музокара ўтказмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Комментарии