Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди"
20 мая 2022 20:45
Новости
Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди"
- Ўйин ҳақида
- Вазиятларга бой учрашув гувоҳига айландик. 5 та қулай имкониятга эга чиқдик, аммо дарвозани ишғол қила олмадик. Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди. Футбол шундай ўйин. Сиз ҳар доим ҳам тўп киритавермайсиз. Албатта, ғалаба қозонишни истагангик, лекин дуранг ҳам 1 очко дегани.
- Сўнгги дақиқаларда "Андижон"дан гол кутгандик...
- Ҳа, гол ура олмадик. Талайгина вазиятлар юзага келганди. Омад рақиб томонда бўлди.
- Натижадан қониқдингизми?
- Ғалабага эришишни истагандик. Бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Бундай ўйинда дуранг кузатилганидан рози бўлишимиз керак. Ҳар бир жамоа жиддий кураш олиб бормоқда.
- "Андижон" футболчилари охирги дақиқаларда чарчаб қолишди. Нимага ўзгаришга қўл урмадингиз?
- Агар ўзгариш қилсак, яхши ўйнашимизга ишончингиз комилмиди? Ҳисоб бошқача бўлганда, балки алмаштирардик. Ўзгаришлар қилишни лозим топмадим. Биз фақат Исроиловни алмаштиришга қарор қилдик.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии