Виктор Кумиков: “Жуда алам қилди”
29 апр 2017 22:09
Новости
Виктор Кумиков: “Жуда алам қилди”
"Нефтчи" - "Олмалиқ" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков журналистлар саволларига жавоб берди.
- Албатта ғалабага жуда яқин келганда уни қўлдан бой бериш жуда алам қилди. Қарши ҳужумларимизда иккинчи голга яқин келдик. Навбатдаги тўпни киритишга футболчиларимиз ҳаракат қилишди. Бироқ буни уддалай олмадик. Ўйин дуранга мос бўлди. Менимча, қайд этилган натижа хар иккала жамоа учун ҳам қониқарли кўриниш олди. Аввалги статистикаларга эътибор берсак, "Олмалиқ" Фарғонада кўп мағлуб бўларди. Бугун эса дуранг. Менимча, ёмон эмас. "Олмалиқ"нинг чемпионатдаги иштироки? Биз янги жамоа туздик. Ўтган йилдан бери жамоада катта ўзгаришлар бўлди. Янги таркибни шакллантириб олиш учун вақт керак бўлади, - деди Кумиков.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Комментарии