RU

Последние новости

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  2 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Виктор Карпенко: "Статистика шунчаки рақам. Бу фақат мутахассисларга керак" Новости

Виктор Карпенко: "Статистика шунчаки рақам. Бу фақат мутахассисларга керак"

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Локомотив"га қарши баҳсдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Виктор Карпенко ўз фикрларини билдирди.




- Кубок ўйини бўлди. Ўйинни яхши бошлай олмадик, тезда гол ўтказиб юбордик. Кейин тезда тенглаштириб олдик. Шундан сўнг ўйин икки томонлама ўтди. "Локомотив" кўпроқ тўп билан бўлди. Биз эса яхши вазиятни йўққа чиқардик. "Локомотив" ҳам яхши ўйнади. Кубок ўйинида ҳамма охиригача курашади, ютишга интилади. Пенальтилар сериясида эса битта уролмадик ва бешта ўтказиб юбордик.

- "Бунёдкор" бир ҳафта олдинги дастлабки ўйинда ҳимоявий услубни танлаганди. Тушунарлики, унда жамоа бир киши кам бўлиб қолганди. Бугун эса футболчилар сони тенг бўлса ҳам яна ҳимоявий ўйнади. Бу "Бунёдкор"нинг услубими?

- Бу услуб эмас. Шунчаки рақибни дарвозасидан узоқ тутиб, бўш худудларни назорат қилишни истадик. Ҳа, яхши вазиятларимиз бўлди, кўп ҳужум қилдик. Лекин бўш худудларни ишлатишга интилдик. Тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужумларга таяниш тўғри қарор эди. 

- Пенальтилар серияси лотереями ёки бошқа нарса?

- Пенальтиларни машғулот қилиб бўлмайди. Ҳа, айрим футболчилар бор, пенальтиларда хато қилмайди, уларда серияда катта тажриба бор. Бироқ барибир кимдир хато қилиши керак. Пенальти - бу пенальти. Менимча, барчаси рухий ҳолатга боғлиқ. Футболчи тўпни тепаётганда ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Ўйиндан ҳам уролмаслик, пенальтидан ҳам уролмаслик. Билмадим... Омадли лотерея бўлса керак.

- "Бунёдкор" статистикада рақибига мағлуб бўлди. Жамоа ўйин бобида ҳам ютқазди деб ҳисоблайсизми?

- Менимча ундай эмас. Ҳисобда ютқазганимизда ўйинда ҳам ютқазган бўлардик. Ҳисоб дуранг бўлди. Агар ютқазганимизда ўйин бобида ҳам ютқаздик деган бўлардим. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Уларни урсак бўлди эди. Ўйин якунида Побулич гол урганида биз бу нарсаларни ҳисоблаб ўтирмасдик. Футбол эпизодлардан иборат: Сизнинг вазиятлардан фойдаланганингиз ва фойдалана олмагангингиз. Рақибдан битта кўп вазиятни фойдалансангиз, ютган ҳисобланасиз. Тўпни ушлаб туриш, зарбалар - умуман барча рақамлар мутахассисларга керак. Айтилганидек, ўйин эсдан чиқади, бироқ натижа қолади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика