RU

Последние новости

10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  7 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  13 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0

Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз" Новости

Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Виктор Карпенко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйлайманки, учрашув мухлисларга ёқди. Ҳар икки жамоа ҳам бор кучини кўрсатишга ҳаракат қилди. Дуранг адолатли натижа бўлди. Вазиятлардан келиб чиқсак, рақиб ҳам, биз ҳам биттадан кўп гол ура олмадик.

- Ўтказиб юборилган голга муносабатингиз қандай?

- Машғулотларда ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтириш бўйича ишлаяпмиз. Футболчиларни бир чизиққа қўйиб тўғри ҳимояланишни ўргатамиз. Аммо ўйинда ҳаммаси биз ўйлагандек кечмайди. Қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордиқ, тўпни вақтида рақибдан олиб қўя олмадик. Ўша вазиятда нима қилиб бўлса-да тўпни олиб қўйишимиз керак эди.

- "Бухоро" ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалар қторида боряпти. Бу ҳимоя чизиғидаги хатолар билан боғлиқми?

- Жамоа кўп гол ўтказса ҳимояда хатолар борлигини билдиради. Лекин биз ўз ўрнида кўп вазиятлар яратиб кам гол уряпмиз. Демак, ҳужумда ҳам камчиликлар бор. Бу психология билан боғлиқ бўлса керак. Ўтказиб юборилган кўп голлар жуда ғалати бўляпти. Лекин бу билан фақат ҳимоячилар ёки дарвозабонни айбламоқчи эмасман. Чунки гол урганимизда бутун жамоанинг ёрдами теккани каби ўтказганимизда ҳам бутун жамоа хатоси бўлади.

- Мавсум охиригача жамоангиз аутсайдерлар қаторидан чиқиб кета оладими?

- Бунинг устида ишлашда давом этамиз. Ўйин томонлама ютқазаётганимиз йўқ, вазиятлар ҳам кўп бўляпти. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз. Биз бемалол ўнталикка кириб олишимиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика