RU

Последние новости

09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  0 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  2 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  6 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  0 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  1 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  1 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  5 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  17 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  7 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  8

Виктор Карпенко: «Олдимизга барча совринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган» Новости

Виктор Карпенко: «Олдимизга барча совринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган»

Айни дамда «Локомотив» жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.
ОЧЛ-2014 саралаш баҳсида муваффақиятсизликка учраган жамоа энди бор эътиборини миллий чемпионатимиздаги барча совринларни қўлга киритишга қаратган. Дубай шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Вадим Абрамов шогирдлари ҳам жисмоний, ҳам тактик машғулотларга жиддий эътибор қаратмоқдалар. «Локомотив» матбуот хизмати жамоамизнинг энг тажрибали футболчиси Виктор Карпенко билан кичик флеш-интервью уюштирди. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Виктор, мана иккинчи хорижий ҳам давом этмоқда. Ушбу йиғинда иштирок этаётган футболчилар ва ўзингизнинг айни пайтдаги жисмоний ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Хабарингиз бор, биз мавсумга тайёргарликни икки ой олдин бошлаганмиз. Шу икки ой давомида ҳам жисмоний, ҳам тактик жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрилди. Барча футболчилар машғулотларда астойдил ҳаракат қилишмоқда. Мавсумни юқори кайфият ва яхши тайёргарлик билан бошлаймиз, деган умиддаман.

- Иккинчи хориж йиғинида асосан нималарга эътибор қаратилмоқда?

- Асосан тактик жиҳатга кўпроқ эътибор берилмоқда. Ўйин давомидаги турли хил комбинациялар, тактикаларни қўллаб кўряпмиз. Бундан ташқари жисмоний ҳолатимизни янада яхшироқ тиклаб бормоқдамиз. Ҳар куни эрталаб меҳмонхона ҳудудидаги қумли майдончада машғулотлар олиб бораяпмиз.

- Вадим Абрамов жамоага келгандан сўнг ўтказилган иккита назорат-синов учрашувида биз сизни яна аввалги позиция – ўнг қанот ҳимоясида кўрдик. Ҳаким Фузайлов эса сизни кўпроқ ҳужумчиларга яқинроқ жойда кўрар эди. Ўзингизга қайси позицияда ўйнаш маъқулроқ?

- Менга майдонда ўйнаш ёқади (кулади). Профессионал футболчи ҳар доим мураббий уни қаерга қўймасин ўша ерда ўйнашга тайёр бўлиши керак. Менга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Муҳими жамоага фойдам тегса бўлди.

- «Локомотив» мавсумни Ўзбекистон суперкубоги учрашувида мамлакатимиз чемпиони «Бунёдкор» клуби билан бошлайди. Бошқа футболчиларга қараганда сиз ушбу жамоани яхшироқ биласиз...

- «Бунёдкор» клуби бекорга ўтган мавсумда барча совринларни қўлга киритмади. Жамоа жудаям кучли. Бир неча янги футболчилар, шунингдек кучли легионерлар билан шартнома имзолашди. Бизнинг олдимизга ҳам ушбу мавсумда жамоа ўзи қатнашаётган барча мусобақаларда ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган. Клуб хомийси “Ўзбекистон Темир Йўллари” компанияси бизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Биз эса ўз ғалабаларимиз билан “Ўзбекистон Темир Йўллари” тизимида хизмат қилаётган жамоамиз мухлисларини ва барча юртдошларимизни хушнуд қилишга бор кучимизни берамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика