Виктор Карпенко: "Жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди"
16 мая 2022 22:18
Новости
Виктор Карпенко: "Жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди"
"Жуда оғир ўйин ўтказдик. Кўрган бўлсангиз, учрашув давомида жамоаларда кўплаб вазиятлар юзага келди. Очиғини айтаман, бугун жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди. Футбол ўйнаш учун қулай вақт, об-ҳаво ҳам кўнгилдагидек эди. Мухлислар футболнинг жозибадорлигини янада оширади деб ўйлайман. Йигитлар жуда яхши ўйин намойиш этиб беришди.

Натижа учун интилиш, курашиш бу жуда яхши холат. Футболда ҳаракат қилмасдан натижага эришиш қийин.
Султонов ва Раҳмоналиев майдонга тушмагани жамоамиз учун йўқотиш ҳисобланади. Ким ўйинга тўлиқ тайёр эканлигидан келиб чиқиб таркиб танладим. Ҳар бир футболчининг майдондаги вазифаси ҳақида алоҳида тушунтиришлар олиб бордик.

Раҳбарият бизга курашувчан характерга эга жамоа шакллантириш вазифасини қўйган.
Марказда муаммоларимиз бор эди, имкон борича йўқотишлар ўрнини муносиб футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилдик.

Бош мураббий сифатида Қосимов ва АГМКга қарши ўйин? Ҳа, бу мураббий учун фахр ва кишини ғурурлантирмасдан қолмайди. АГМК кучли жамоа ва ҳар доим ўз олдига юқори натижаларни мақсад қилган. Уларга навбатдаги ўйинларда омад тилайман", – деди Карпенко.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии