RU

Последние новости

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  63 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  13 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Виктор Карпенко: "Ҳар сафар ўзимизга ўзимиз голлар олиб келяпмиз" Новости

Виктор Карпенко: "Ҳар сафар ўзимизга ўзимиз голлар олиб келяпмиз"

Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (1:2) учрашуви сўнг мезбонлар устози Виктор Карпенко фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйин қизиқ кечди. Иккала жамоа дарвозаси олдида ҳам ҳужумлар кўп бўлди. Мухлисларимизга охирги дақиқагача бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат деб қоламан. Йигитлар ҳам охиригача ҳаракат қилишди. Бугун ижрочиларнинг маҳорати борасида "Қизилқум" устун бўлди.

- Нега биринчи бўлимда "Бунёдкор" ёмон таассурот қолдирди? Фақатгина биринчи голни ўтказганингиздан сўнггина ўйнашни бошладингиз...

- "Қизилқум" кучли ўйинчиларга эга бўлган тажрибали жамоа. Биз ўйинни бошқараётгандек эдик. Аммо йўл қўйилган хато голга олиб келди. Дарвозамиз олдида вазиятлар унчалик ҳам кўп бўлмаганди, биз тўпни назорат қилаётгандик. Юқорида айтганимдек, биз ҳар сафар ўзимизга ўзимиз гол олиб келяпмиз. Биз бу хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса бунинг имкони бўлмаяпти. Бугун ҳам иккала голда тўпни ўзимиз олдирдик. Икки тўп фарқини эса йўққа чиқариш қийин бўлди. Аммо йигитларим охиргача ҳаракат қилишди ва битта гол уришди. Иккинчи голни киритишнинг эса имкони бўлмади. 

- Побулич ва Могилевецнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳозирча улар жисмоний томондан тўлиқ тайёр эмаслар. Сабаби, икки футболчи ҳам ярим йил давомида катта футбол ўйнамаганлар. Машқ қилиш бошқа, ўйинларда майдонга тушиш бошқа. Икки марта майдонга тушиб ўйин темпига мослашиш бироз қийин бўлади. Уларга вақт керак. Машғулотларга келсак, йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Албатта, легионерлардан кўпроқ нарса кутамиз. Аммо улардан олдинги даражаларини талаб қила олмаймиз. Ярим йил ўйнамасангиз, бу ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика