Виктор Жалилов: "Охирги дақиқаларгача кескин кураш кечди"
02 апр 2021 21:25
Новости
Виктор Жалилов: "Охирги дақиқаларгача кескин кураш кечди"
- Ўйин ҳақида
- Ўйин ҳар икки жамоа учун қийин ўтди. Охирги дақиқаларгача кескин кураш кечди. Гол уришимиз мумкин эди, бироқ омад келмади. Шу каби мағлубиятлар ҳам учраб туради.

- Жамоангиз айнан қайси жиҳати билан рақибга ютқазди?
- Кўп жиҳат бўйича мағлуб бўлди. Яккакурашларда имконни бой бердик. Ўйлашимча, тенг ўйин бўлди, бироқ ютқаздикми, демак, кўплаб вазиятларда мағлубиятга учрадик.
- "Навбаҳор" ўйинчилари айрим вазиятларда тартибсиз ҳаракатланишди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
- Ўйлайманки, сезиларли даражадаги тартибсизликка йўл қўйилмади. Тезроқ мағлубиятдан қутулиб қолиш йўлида ҳаракат қилишди. Қайсидир жиҳатдан фожиали тарзда мағлуб бўлганимизни кўрмадим.
- Соловьёв бугун нега ўйнамади?
- Соловьёвда кичик жароҳат бор, шу боис уни майдонга тушириб, таваккал қилишни хоҳламадик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Комментарии