RU

Последние новости

21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 21:15Қуръагача...  18 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0

Виктор Жалилов: "Манчестер Сити" ва "Атлетико" ҳам мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди..." Новости

Виктор Жалилов: "Манчестер Сити" ва "Атлетико" ҳам мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди..."

Coca Cola Суперлига 8-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "лочинлар" устози Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади.





- Биринчи навбатда, барча мухлисларни, шу ерга йиғилганларни Ҳайит байрами билан табрикламоқчиман. Бугун футболчилар наманганлик мухлисларга яхши совға ҳозирлашди. Биринчи бўлимда ишимиз қоувшмади. Чемпионатда атиги битта ўйинда ғалаба қозониб, Наманганда ютуққа эришолмаганимиз руҳий камчиликларни вужудга келтирганди. Бугун иккинчи бўлимда, ниҳоят, узоқ кутилган ўйинни намойиш этишди, - дейди Виктор Жалилов.

- Ҳозир биз таркибни шакллантиряпмиз, лекин барибир, футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб ўйнашлари учун вақт керак. Мавсум бошида айрим футболчилар кетишди, уларнинг ўрнига янги ўйинчилар келишди. Уларнинг мослашишлари маълум муддатни талаб этади. Мослашиш жараёни биз хоҳлагандек кечмаяпти. Асосийси, шогирдларим берилган кўрсатмаларга аста-секин мослашиб боришмоқда. Индивидуал ўйин бобида муаммо йўқ, жамоавий ўйинни ташкил этиш борасида эса ҳали қиладиган ишлар бор.

- Ўйлашимча, таркибимизда маҳоратли футболчилар бор. Улар ёрдамида жиддий мақсадларни кўзлашимиз мумкин. Муҳими, таркиб ўзаги шаклланган. "Манчестер Сити" ва "Атлетико" каби клублар мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди, охирига келиб вазиятни ўнглашга эришишди. Аста-секин ўйинимиз яхшиланиши ва ижобий натижаларга эришишимизга ишонаман.

- Авиловнинг жароҳати бор, даволаняпти. У ўз шифокори билан даволанмоқчилигини билдирди. Шунинг учун таркибда кўриниш бермаяпти", - дейди Жалилов.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика