RU

Последние новости

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  2 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

Виктор Жалилов: "Жамоа сафарда дуранг ўйнаб уйда ғалаба қозонаверса, балки чемпион бўлиши ҳам мумкин" Новости

Виктор Жалилов: "Жамоа сафарда дуранг ўйнаб уйда ғалаба қозонаверса, балки чемпион бўлиши ҳам мумкин"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор"(2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиндаги темп, натижа барчаси юқори бўлди. Натижа адолатли, деб ўйлайман. Биз ҳам ғалабага яқин эдик. "Металлург" эса ўз вазиятларидан фойдаланди. Кўп ҳужумлар ташкил қилди",- дейди Виктор Жалилов.

- "Навбаҳор" 0:2 ҳисобида ортда бораётиб якунда 2та гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Жамоага нима туртки бўлди?

- Футболчиларда куч, хоҳиш ва характер бор. Тўғри жамоамиз жисмоний томондан ҳали тўлиқ тайёр эмасди. Лекин шунга қарамасдан ҳисобни тенглаштира олишди. Бунда футболчиларнинг маҳорати ҳам муҳим рол ўйнади. Вазиятларни яратиш ва голга айлантиришда яхши ҳаракат қилишди. Футболчиларим яна гол уришлари мумкин эди. 

- Мураббий сифатида кучли рақиб майдонида қўлга киритилган дурангдан кўнглингиз тўлдими?

-  Қайсидир маънода қониқмадим. Сўнгги 25 дақиқаликда устунликка эга бўлдик. Яхши ҳужумлар уюштрилди. Иккита гол урилди. Лекин вазиятлардан фойдалана олмадик. Тақвим бўйича сафарда дуранг ўйнаб, уйда ғалаба қозонилса жамоа чемпион бўлиши мумкин.

- Юқори ўринлар учун курашаётган жамоага 10та ўйинда 9та гол уриш кам эмасми?

- Биринчидан мен нечта гол урганимизни санамадим. Мен кўпроқ ҳужумларимиз сонига қарайман. Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди. Ҳужумда муаммоларимиз борлиги кўриниб турибди. Статистикага қарасак сўнгги учта ўйинда 6та гол урибмиз. Қолган жамоалар ҳам қараб тураётгани йўқ. Ишлашда давом этамиз.

- Кейинги турда водий дербисида "Андижон"га қарши майдонга чиқасизлар. Бу рақиб ҳақида фикрингиз...

- Кўраётганингиздек ҳар бир ўйин курашларга бой тарзда ўтмоқда. Осон учрашув йўқ. Хоҳ у пастки ўриндаги, хоҳ юқори ўриндаги жамоага қарши ҳақиқий кураш кечяпти. Шундай ўйинлар кўпайса футболимиз ўсади. Майдонда кўпроқ сифатли футболчилар ўйнаши тарафдориман. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика